01 October 2014
06:10 - 4-чи Каспий саммитида денгизни бўлиб олишга келишлипти
29 сентябрь куни Астрахонда 4-чи Каспий саммити ўтказган Россия, Озорбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон президентлари бир қатор ҳужжатлар имзолашибди. Уларнинг асосийси – Қўшма Декларациядир. Айнан шу ҳужжатда Каспийнинг акваториясини бўлиб олиш принципи бор. Денгизнинг акваторияси 15 миллик миллий зона ва 10 миллик балиғ овлаш зонасидан иборат бўлади. Денгизнинг қолган қисми ҳамманикидир. Россия, Қозоғистон ва Озорбайжон бир-бирлари ўртасида денгизнинг тубини делимитация қилишни тамомлашган. Эрон ва Туркманистон билан ҳали ишлар давом этмоқда.

Каспий денгизида бу 5 давлатдан бошқасининг ҳарбий кучлари бўлмайди. Бу 5 давлат эса тарафларнинг ҳарбий тенглиги ҳақидаги принципга бўйсунишади.

Кейинги Каспий саммити икки йилдан кейин Қозоғистонда бўлади.