20 September 2014
19:23 -
Кеча Жанубий Кореяда XVII Осиё ўйинлари очилди, бугун спортчиларимиз дастлабки медалларни олишди

Бугун спортчиларимиз дастлабки медалларни ҳам қўлга киритдилар. Оғир атлетикачи Маҳлиё Тоғаева 48 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. У 187 килограмм умумий натижа кўрсатди. Дзюдочилар ўртасидаги беллашувларда таниқли спортчимиз Мирзоҳид Фармонов (66кг) ҳам бронза медалининг соҳиби бўлди.
Афсуски, ЎзАнинг хабарига Ўйинларнинг очилишида олинган биронта расм ҳам қўйилмаган.