19 September 2014
23:36 -
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи Ялпи Ички Маҳсулотнинг 13 фоизига тенг. Шунчалик қашшоқмиз!

Аслида, Ўзбекистонда ЯИМнинг ҳажми ҳар доим аҳолидан яшириб келинарди. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги бизда Ялпи Ички Маҳсулот 2011 йили бор йўғи 43 миллард доллар эканлигини биринчи марта эълон қилди ва аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда ЯИМ 180 млрд доллар эканлигини урғулаб, киши бошига ЯИМ бўйича Қозоғистондан 8 (!!!) баравар орқада эканлигимизни кўрсатиб берди. Яъни, маълум бўлдики, қозоқлар билан солиштирганда, ўзбеклар қашшоқ миллатга айланган.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим бизда ЯИМнинг ҳажмини айтмасдан, у ҳар йил 8 фоизга ортиши билан мақтанишни яхши кўради. Демак, икки йилда ЯИМ бизда 50-51 мирд долларга чиққан бўлиши керак. Аҳволимизни сал бўлса ҳам яхшироқ қилиб кўрсатиш учун $56,5 млрд рақами ўйлаб топилган бўлса ажаб эмас.
Шу сабабли, бугунги хабарларда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми $56,5 млрд эканлигини эслатиб, уни бошқалар билан солиштирилмагани табиий. Чунки, ҳар қандай солиштириш аянчли аҳволимизни кўрсатган бўларди.
Хўш, ташқи қарз масаласида аҳволимиз қандай? Бу саволга жавоб беришдан олдин эслатиш лозимки, масалан, АҚШнинг ташқи қарзи йиллик ЯИМга тенг. Қозоғистоннинг ташқи қарзи эса 150 млрд доллар. Ҳозир Қозоғистонда йиллик ЯИМ 220 млрд доллардан ҳам кўпроқ. Яъни, ташқи қарз ЯИМнинг 60 фоизидан кўпдир.
Ана шулардан тушуниш керакки, ривожланган ва иқтисоди кучли бўлган мамлакатлар катта қарз билан яшайверадилар. Ўзбекистон қашшоқ давлат, шу сабабли унга ҳамма ҳам қарз беравермайди.
Демак, ташқи қарзнинг катталиги, маълум маънода, давлатнинг кучи ва мамлакат фаровонлигининг кўрсатгичидир.