19 September 2014
01:17 -
Украина президентини АҚШ Конгресси оёқда туриб олқишлади, янги ёрдам ваъдалари берилди

Порошенко Сенат ва Вакиллар Уйи палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади, конгрессменлар уни оёқда туриб олқишладилар.
Оқ Уйнинг матбуот хизматига асосланиб Украинада тарқатилган хабарларда айтилишича, АҚШ Украинага ҳарбий жиҳозлар сотиб олиш ва ҳарбийларни ўқитиш учун 116 млн доллар берадиган бўлибди.
Шу кунгача АҚШ Украинага 291 млн долларлик ёрдам бериб бўлгани ва 1 млрд долларлик кредитни гарантиялагани ҳам хабарларда айтиб ўтилади.