12 September 2014
02:32 -
Czech Airlines Ўзбекистонни тарк этмоқда

Маълумотларга кўра, Czech Airlines авиалайнерлари 5 йил аввал Ўзбекистонга парвоз қила бошлаган ва ҳатто 2 йил авиаширкатнинг Тошкентда ваколатхонаси ҳам очилганди. Ҳафтасига икки марта амалга оширилаётган Прага-Тошкент-Прага йўналиши бўйича сўнгги парвоз 24 октябрда aмaлга оширилади.Таъкидлаш керак, Czech Airlines Ўзбекистонни тарк этаётган Европанинг сўнгги авиаширкатидир.
Аслида, бу хабарнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Бир вақтлар Марказий Осиёнинг маркази бўлган Ўзбекистон бу мавқесини йўқотиб бўлди, Тошкент энди Шарқнинг даврвозаси эмас, унинг ўрнини Остона эгаллади. Энди Ўзбекистон билан дунёнинг иши йўқ. Аммо, ўзбекларнинг ўзини бу каби мавзулар қизиқтирадими? Минг афсуски, йўқ.