02 September 2014
21:10 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: “Ҳаракат”да отилган кичик тош Каттақўрғонда катта харсангни юмалатди
“Ҳаракат” агентлигининг янгиликлар тасмасида каттақўрғонлик Ибройим Маматовнинг “Каттақўрғонликлар ёмғирдан қочиб, дўлга тутилди” номли мактуби чоп қилинган, мактубда жиноий жавобгарликка тортилган Каттақўрғон тумани собиқ ҳокими Пирмат Ўсровнинг ўрнига унинг ўринбосари Шерали Йўлдошевнинг вақтинчалик ҳоким этиб тайинлангани баён қилинганди. Мактубда ўғрининг ўрнини каззоб эгаллагани, вақтинчалик давлат ерларини қариндошларига улашаётгани фактлари ошкор қилинганди. Буни қарангки, мактуб прокуратура органи томонидан ўрганила бошлабди, бунинг устига туманга янги ҳоким тайинланибди.

Халқ депутатлари Каттқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Самарқанд вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг тавсиясига мувофиқ, Сапарали Азимов Каттақўрғон туманига янги ҳоким этиб тайинланибди. Албатта, унинг собиқларидан устун тарафини ҳеч ким билмайди, аммо маҳаллий аҳоли бу ҳокимдан яхши ишлар умид қилишмоқда.