18 August 2014
07:40 -
Украина, Россия, Германия, Франция ташқи ишлар вазирлари Берлинда Украинадаги кризисни муҳокама қилдилар

Россия ва Франция вазирлари Сергей Лавров ва Лоран Фабиус бу учрашув натижалари ҳақида ҳеч нарса дейишмади. Германия вазири Франк-Вальтер Штайнмайер олға силжиш бўлгандек кўринмоқди, дейиш билан чекланган бўлса, Украина вазири Павел Климкин ижобий натижа бўлмаганини очиқча гапирди.
Лекин, Украинада нималардир бўлмоқда. Халқаро Қизил Хоч Комитетининг воситачилигида Россиядан келаётган 270 юк автомобилидаги гуманитар ёрдам ростдан ҳам гуманитар ёрдам юклари эканлиги аниқланди, бугун бу автомобиллар Украина ҳудудларига киришга бошлайди, ҳар бир автомобилда Қизил Хоч вакили бўлади.
Айни замона, Украина армияси кучлари Луганск ва Донецк шаҳарларини қуршаб олиб, у ердан сепаратист-террористларни сиқиб чиқаришга тайёрланишмоқда. Яъни, Украинадаги кризис битишга келмоқда. Агар Путин Россия армиясини Украина жанубига олиб киришга жазм этолмаса, кризис тезда битади.