13 August 2014
22:22 -
Тожикистонда 7 нафар ўзбек терроризмда айбланиб, узоқ муддатга қамалди

Тўрабой Равшанов, Абдуллажон Раҳимов, Асқарали Бўриев, Азамат Абдуллоев, Толиб Шодиев, Аҳмаджон Мажитов ва Умар Ўрмонов экани айтилаётган миллатдошларимизнинг адвокатлари уларга қўйилган айбловнинг тасдиқланмаганини таъкидлашмоқда.
Лекин, ҳеч бир сабабсиз бу 7 кишининг қамоққа ташланганига ҳам ишониш қийин. Тожикистон мусулмонлари ҳам ибтидоийликда ўзбек исломчиларидан фарқи йўқлигини ҳисобга олиб тахмин қилиш мукинки, улар ТАЛКО ва бир неча объектни портлатиб ва ҳаммаёқни ост-уст қилиб, бунинг панасида ҳокимиятни ағдарамиз, аввал Тожикистонда, кейин бутун Марказий Осиёда исломий давлат қурамиз деб ўйлашаган бўлса керак. Унгача “Ироқ Левант Исломий Давлати” ҳам остонамизга келиб қолади, уларнинг Халифалигига қўшилволамиз, тамом вассалом.