23:30 - Россиянинг горизонти қоронғи бўлса, Ўзбекистонники қандай?
22:30 - Илмталаблар чув тушди ёки ҳукумат даражасидаги фириб...
22:00 - Ўзбекистон “одатдагидек” тинчлик тарафдор - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Россиянинг горизонти қоронғи бўлса, Ўзбекистонники қандай?
22:30 - Илмталаблар чув тушди ёки ҳукумат даражасидаги фириб...
22:00 - Ўзбекистон “одатдагидек” тинчлик тарафдор - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
05 January 2009
04:00 - 23:30 - Россиянинг горизонти қоронғи бўлса, Ўзбекистонники қандай?
22:30 - Илмталаблар чув тушди ёки ҳукумат даражасидаги фириб...
22:00 - Ўзбекистон “одатдагидек” тинчлик тарафдор

23:30 - Россиянинг горизонти қоронғи бўлса, Ўзбекистонники қандай?

3 январда Вашингтон Пост газетасида АҚШнинг Халқаро Тинчлик учун Корнеги Фонди Москва Маркази томинидан чиқариладиган Pro et Contra журналининг Бош редактори Маша Липманнинг “Росиянинг горизонти қоронғи” номли мақоласи эълон қилинди. Ҳар ойда бир марта бу газетади бир устун мақола ёзадиган Маша Липман, кўринишидан, Россия бўйича ишончли манба ҳисобланади.

Мақоладаги қизиқарли фактлар қуйидагилардир.

Россиянинг энг совуққон ва ақли (??) - русча – cамый здравомыслящий, инглизча – savviest, сиёсатчиси деб танитилган Анатолий Чубайснинг Россияда 50 фоиз эҳтимоллик билан иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто сиёсий тартибсизликлар бўлиши мумкин маъносидаги сўзлари келтирилган.

Сўнгра мақолада Росиянинг ҳақиқий ҳукмдори Владимир Путин ўзининг ҳокимиятига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай сиёсий хавфни йўқ қилиб келгани, иккинчи президентлиги даврида абсолют ҳокимият завқини сургани гапирилади, нефть нархининг кескин ошиб кетиши Путиннинг асосий ёрдамчиси бўлгани, ҳозир нарх тушиб борар экан, ҳамма уринишларга қарамасдан Путин режими таҳлика остида қолиши мумкинлиги жуда эҳтиётлик билан тахмин қилинган.

Машҳур Левада Маркази ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 2008 йил сентябрь ойида Россия тўғри йўлда кетмоқда деганларнинг фоизи 61, хато йўлдан кетмоқда деганларнинг фоизи 24 бўлган экан, декабрда эса бу рақамлар 43 ва 40 га ўзгарибди. Аммо, айни замонда Путинга ишонч даражаси 88 дан 83 га тушибди, холос. Яъни одамларнинг Путинга бўлган ишончи шунчалик кўр-кўронаки, аҳвол ёмонлашаётганининг сабаби сифатида ҳозирча Путинни кўришмаяпти.

Мақоланинг сўнгида Россиянинг ислоҳотчи Бош вазири Егор Гайдарнинг, сиёсий мухолифатни йўқ қилиш йўлидан кетган Путинни назарда тутиб, мухолифатни тор-мор қилиш қисқа муддатда мувафаққиятли бўлиб кўриниши мумкин, аммо узоқ муддатда бошқарувсиз тартибсизликларга йўл очади, деган сўзлари келдирилган.

Хуллас, бу мақолада жуда эҳтиёткорлик билан (эҳтиёткорлик қўрқув натижасига ўхшайди) иқтисодий бўҳрон ва нефть нархининг тушиб бориши туфайли Россияни қоронғи кунлар кутаётгани айтилади. Мақоланинг моҳиятидан ҳам кўриниб турибдики, аслида, Путининг келажаги қоронғи эканлиги башорат қилинмоқда

“Ҳаракат” сайтининг халқаро воқеаларни ҳам Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан ёритиш анънасидан келиб чиқиб, бу мақолага ҳам шундай ёндошайлик.

Биринчидан, маълумки, КГБчи Владимир Путин Лубянка томонидан Ўзбекистон ҳукмрони сифатида ўртага чиқарилган Ислом Каримнинг асосий суянчиғидир. Янги президент Дмитирий Медведев эса, ўзи қўғирчоқ сиёсатчи бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон президентига ҳурматсизлик даражасига бориб қолган эътиборсизлик билан қарамоқда. Бундай шароитда, Путиннинг келажаги қоронғи бўлиши, шундай нарса Ислом Каримни ҳам кутаётганини билдиради.

Иккинчидан, Владимир Путин ва Ислом Каримларнинг келажаги қоронғи эканлиги автоматик равишда бу мамлакатлардаги демократик мухолифатларнинг келажаги ёруғ эканлигининг кўрсатгичи бўлолмайди. Рус ва ўзбек демократлари ичидаги низолар Владимир Путин ва Ислом Каримга коронғи кунларда ҳам тахтда ўтириш имкони беради, натижада инқироз яна ҳам чуқурлашади, мамлакат ва халқнинг аҳвoли ёмонлашаверади.

Рус демократ лидерларининг шу кунлардаги чиқишлари кўрсатмоқдаки, улар воқеаларнинг шундай кетиш эҳтимоллигини тушунмаяптилар ва тўғри йўл танламаяптилар. Афтидан, Маша Липман ҳам шундай рус демократларидан.

Бу масалада “Бирлик” Партиясининг сиёсати ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Бу партия мамлакат келажагини ўз зиммасига олиш кучига эга бўлган мухолифат яратиш учун ҳамма демократларни ўз сафида бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу - ҳозирги ярим диктатор ярим авторитар режимлар устидан ғалаба қозониш учун ягона йўлдир.

22:30 - Илмталаблар чув тушди ёки ҳукумат даражасидаги фириб...

Ўтган йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган мажлисда вазирлик мутасаддилари томонидан олий ўқув юртлари раҳбарларига қарата: “Янги йилда ҳукумат томонидан қўшимча талабалар олишга рухсат тегармиш” деган гап айтилган эди. Натижада олий ўқув юртлари педагоглари ва ёшларни ўқишга киритиш билан шуғулланадиган каттагина манфаат гуруҳлари талабаликка ўта олмаган абитурентларни овлай бошлашди. Сўнгги ўн кунда бу ҳодиса мамлакат миёсида чинакамига йирик ижтимоий ҳодисага айланиб, натижада бу ишдан фойда излаганларнинг чўнтакларига бир неча юз-минглаб АҚШ доллари миқдорида маблағ тушди.

Бироқ куни кеча олий ўқув юртларига қабул ҳақидаги бу узунқулоқ гапларга расман чек қўйилгач, илмталаблар ва уларнинг ҳомийлари ўртасида кучли зиддият келиб чиқди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига фирибгарликдан шикоят қилган, ўзича ора очди қилишга уринганлар кўпайиб кетди. Ҳозир маълум бўлишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоиёт комплекси раҳбари ўринбосари Мирмуҳсин Акбаров бошчилигида бир қанча вазирлик мутасаддилари, олий ўқув юрти раҳбарлари тергов ва суриштирувларга жалб қилинган.

Мухбирларимизнинг бу ҳақдаги сўровларига жавоб бермаган Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати бу борадаги ҳолатлар мавжудлигини ҳам рад этмади.

22:00 - Ўзбекистон “одатдагидек” тинчлик тарафдори, Ғазода ҳам

Бутун дунё оммавий ахборот воситалари Ғазо секторидаги можарони гапираркан, бу борада мум тишлаб келаётган ўзбек матбуотининг тилига ҳам калима келгандай бўлди. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотнамо хабарда Ўзбекистон ҳукуматининг Исроил-Фаластин ўртасидаги зиддиятдан хавотирда эканлиги таъкидланади. Ҳар қандай можарони куч билан бостирадиган ўзбек ҳукумати Ғазо секторида томонларни куч ишлатмаслик, зиддиятни музокара йўли билан баратарф этишга чақириши ножидийликдан ҳам кўпроқ кулгили кўринади.

Ислом Каримнинг феъли яна айниди, Афғонистонга электр энергияси тўхтатилди

Афғон мулозимлари Ўзбекистон томонидан мамлакатга етказиб бериладиган электр энергиясининг тўхтатиб қўйилганидан ташвишга тушмоқдалар. Хусусан, “Салам Ватандор” радиосида гапирган Балх провинцияси энергия таъминоти бошқармаси бошлиғи Абдул Носир ўз провинциясида барча завод ва фабрикалар тўхтаб қолганини айтди, маҳаллий аҳоли электрдан маҳрум бўлиб, қаҳратонда қолганини ташвиш билан таъкидлади.

Ўзбекистон тарафи бу борада доимгидек жим: электр энергиясини етказиш нега тўхтатилган-у, бу борадаги шартноманинг истиқболи нима бўлади?

Нозим Ҳикматга турк фуқаролиги қайтарилди

Турк матбуотида тарқатилган расмий хабарларга кўра, бугун бу мамлакатнинг Вазирлар Кенгашида таниқли ёзувчи Нозим Ҳикматга (1888-1963) Туркия фуқаролигини қайтариш қарори олинган.

Нозим Ҳикмат коммунистик дунё қараши туфайли 1938 йилда 28 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва дунё жамоатчилигининг талаби билан 1951 йилда озод қилиниб, Туркия фуқаролигидан ва мамлакатдан чиқариб юборилган эди. Табиий, у Москвага келди ва умрининг охиригача шу ерда яшади, шу ерда тупроққа берилди. Уни қайтадан Туркияда дафн этиш масаласи ҳам кун тартибига келмоқда.

21:00 - "Zeromax" яна бир компрессор станциясини ишга туширди

Бугун Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримга тегишли "Zeromax Gmbh" компанияси мамлакат шимолида "Gazli" компрессор станциясини ишга туширди. Бу ҳақда хабар қилаётган ахборот ширкатлари станциянинг цехлари шимолий йўналишда узатиладиган умумий газ миқдорининг 85 фоизини беришини таъкидламоқда. Мазкур йирик лойиҳани амалга оширган компания уни ишга туширишда ўзига хос рекорд ўрнатибди, яъни ҳамма ишларни атиги 7 ойда битирибди.

Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этади

Ўрис матбуотининг ёзишича, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Матбуотнинг айнан Ўзбекистон иштирокига урғу бериши сабаблари аён, чунки сўнгги ойларда Ғарбга юз ўгиришга бошлагандек кўринаётган Ислом Карим ҳукумати бир тузилмадан (Евросий Иқтисодий Ҳамжамиятидан) чиқди, иккинчисидан (Колектив Хавфсизлик Шартномасидан) чиқишга ҳозирлик кўрмоқда.

Яқинда Екатеринбургда ўтказиладиган бу саммитга Россия режими катта эътибор бераётгани, ҳатто унинг ташкилий ишларига давлат бюджетидан 3,5 миллион доллар ажратгани ўрис журналистлари тарафидан очиқча ёзилмоқда.

20:00 - Тошкентда икки кундан бери ер силкинмоқда

Кеча ва бугун кечаси Тошкентда 3 балли ер силикинишлари кузатилди. Зилзила маркази Тошкентдан 510 километр наридаги Ҳиндукуш тоғларига тўғри келган. Сейсмологларнинг тахминига кўра, ер силкиниши хавфи ҳалиям бор. Ҳозирга қадар бирор талофат ҳақида гипирилмади.

“Озодлик”чилар зарбага чап беришга тайёрланмоқда

25 декабрь кунги хабаримизда ўзбек қочқинлари номидан Исмоил Дадажон бошчилигида АҚШнинг бир қанча нуфузли идораларига “Озодлик” радиосининг ўзбек тилидаги программаларининг демократиядан узоқлиги ҳақида шикоят тайёрланаётгани ҳақида хабар қилгандик. Радионинг ўзбекча эшитиришлари Ўзбекистонда бўлаётган сиёсий воқеаларни, хусусан, ўзбек демократик мухолифатининг фаолиятини тўғри ва объектив ёритмаётгани, бу ер маҳаллийчилик уясига айланганини ёзаётган арзгўйлар ташаббусни рақибларига бериб қўйган кўринади.

Шу кунларда “Эрк”нинг Салой Мадамин бошчилигидаги фракцияси Бош котиби Отаназар Ориф Тошкентдаги мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан радио ходимларини ҳимоя қилиш ҳақидаги баёнотга қўл қўйдириб юрибди. Мазкур баёнотда кейинги пайтларда “Озодлик” ходимларининг Ўзбекистон расмийлари босимига нишон бўлаётгани, энди унга айрим мухолифатчиларнинг ҳам қўшилгани айтилади. “Озодлик”чилар устидан шикоят эълон қилинган куни бу баёнотнинг ҳам очиқланиши кўзда тутилган. Унинг радио раҳбарияти-ю, Давлат департемантига бериладиган таржима нусхалари ҳам тайёр.

Аслида бу баёнот радио ходимларининг ташаббуси билан қилинаётганини ҳаммага маълум, улар шу тариқа берилажак “зарба”га тайёрланмоқдалар.