
Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, шу йилнинг иккинчи уч ойлигида Қозоғистонда 5 минг 650 тонна уран қазиб олинган. Хабарларда Японияга уран жўнатиш давом этаётгани тилга олинса ҳам, унинг миқдори айтилмайди. Яна қайси мамлакатларгақанча уран сотилаётгани ҳам айтилмаган.
Интернетдаги бошқа манбаларда билдирилишича, Қозоғистоннинг уран заҳиралари 1,69 млн тонна, бу жаҳон заҳираларининг 21% бўлиб, Қозоғистонни бу соҳада 2-чи ўринга олиб чиқади.
Бу соҳа бўйича шуғулланадиган русларнинг манбаларида Ўзбекистон расмийларига асосланиб, уран заҳираларимиз 185,8 минг тонна эканлиги, уларни қазиб олишда Япония ва Хитой билан ҳамкорлик қилинаёгани айтилади. Демак, уран заҳираларимиз ҳам катта эмас.
Аммо, уран ва олтин Ўзбекистоннинг бюджетига қанча пул олиб келаётгани ҳақида маълумотлар бизда эълон қилинмайди. Бу соҳалардаги ҳамма ишлар Совет замонида каби тўла русларнинг назорати остида эканлиги ҳақида гаплар юради холос. Ислом Карим Лубянканинг одами бўлгани сабабли, бу гапларда жон борлиги шубҳасиз.