23:00 - “Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: техник хато учун узр тилаймиз - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - “Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: техник хато учун узр тилаймиз - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
29 December 2008
04:00 -
23:00 - “Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: техник хато учун узр тилаймиз
23:00 - “Ҳаракат” сайти маъмуриятидан: техник хато учун узр тилаймиз

Ҳар қандай оммавий ахборот воситаларида вақти-вақти билан хато хабарлар, маълумотлар тарқатилиши мумкин. Тарқатилган хабар ёки маълумотни орқага қайтариб бўлмайди. Аммо, ўқувчиларни огоҳлантириш – бунга алоқадор бўлган маъсулларнинг вазифасидир.

“Ҳаракат” сайтида ҳам баъзида хато хабарлар тарқалади. Масалан, бундан бир неча йил аввал таниқли хофиз Ориф Алимаҳсумовнинг ўлгани ёки шоир Абдула Орифов Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар тарқатдик. Аммо, хато маълум бўлиб қолгач, хабарни сайтдан олиб ташламадик, шундай хато юз бергани ҳақида ўқувчиларимиздан узр тилаб, янги хабар тарқатдик. Энг тўғри йўл шундай бўлиши керак. Акс ҳолда, хабар агентлигига ишонч йўқолади.

Бир марта шу принципимиздан чекинганимизни ҳам тан олиш лозим. Бир неча йил аввал хабарларимиздан бирида (у хабарни сайтимизнинг “қидирув системаси” орқали топиб ўқиш мумкин) юрт ташқарисида яшовчи мухолифат намоёндаларининг ўғил-қизлари эришган мувафаққиятлар, уларнинг баъзилари ўрта мактабларини мукофотлар билан битиришгани, баъзилари унивеситетларга кириб ўқишаётгани ҳақида ҳикоя қилгандик. Ўшанда мухолифат фаоларидан бири сифатида номи тилга олинган Жаҳонгир Муҳаммад бизга қарши исён қилиб: “Мақсадингиз мени тарафсиз ҳисобланадиган “Америка Овози” радиосидан ҳайтдатиш экан, мениинг исмимни у хабардан олиб ташланг” деб олдимизга талаб қўйди. “Америка Овози” радиоси раҳабарияти сайтдаги бир хабар туфайли ўз ходимини ишдан ҳайдамаслигини, керак бўлса, радио текшириш ўтказишини билсак ҳам, Жаҳонгир Муҳаммаднинг ўша кунларидаги руҳий аҳволини ҳисобга олиб, хабарчилик қонунларини буздик ва тузатиш бериш ўрнига унинг исми олдидаги “мухолифат фаоли” сўзларини олиб ташладик. Бу қилган ишимиз хато бўлган, биз ундан керакли хулосларни чиқардик ва бундай хатони ҳеч бир замон такрорламаймиз.

Жойи келгани учун эслатиш керак, бир вақтлар Ёзувчилар Уюшмаси котиблиги вазифасидан ажралиб қолишидан қўрққан 53-54 лақабли Салой Мадамин ҳам ўзининг “мухолифат фаоли” эканлиги, “Бирлик” халқ ҳаракати Ташабус гуруҳида аъзо бўлганини айтишдан қочарди. Катта сиёсатда бундай ўйинлар ўринсизлиги, бундай ўйинлар хоинлика олиб келишини ҳаётимиз тажрибаси жуда яхши кўрсатмоқда. Салой ўзбек диктатори Ислом Каримдан қўрққани каби Жаҳонгир Жорж Бушдан қўрққанини тушуниш қийин.

Шу йил 17 декабрда тарқатган хабарлармиздан бирида Анвар Каримов ва Алишер Сорбон сиёсий қочқин мақоми олиб Швецияга келганлари билдирилганди. Кейинчалик, мутлақо техник сабаблар билан бу хабар сайтимздан тушиб қолибди. Буни билиб қолишимиз биланоқ, хабарни ўз жойида тикладик ва юз берган техник хато бўйича ўқувчиларимиздан узр тилашни лозим топдик.