09 August 2014
05:38 -
Варшавада ўзбекча масхарабозлик ёки ошхўрлик: Элчихонамиз Ўзбекистоннинг инвестицион потенциалини тақдим қилган эмиш

Аҳолиси 30 млн бўлган Ўзбекистондек давлатнинг Ялпи Ички Маҳсулоти 50 млрд доллардан ҳам кам, солиштириш учун, аҳолиси биздан икки марта кам бўлган Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот 200 млрд доллардан кўп. Бизда Давлат Бюджетининг даромад қисми 11 млрд доллар атрофида, Қозоғистонда эса 30 млрд доллардан кўп. Бундай қашшоқ мамлакатда қанақа инвестицион потенциал бўлиши мумкин? Миллионлаб ўзбеклар оиласини боқиш учун чет элларга бориб мардикорчилик қилмоқда-ку.
Мамлакатимизда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими Ўзбекистонни шу аҳволга олиб келди. Наҳотки, Варшавадаги элчихонамизнинг аҳмоқ ходимлари польшалик бизнесменларни ҳам ўзларига ўхшаган аҳмоқлар деб ўйлашадики, шундай тадбир ўтказишади. Агарда бу тадбирга кимдир келган бўлса, мақсад ўзбекча ош еб кетиш бўлган бўлса ажаб эмас.