07 August 2014
20:36 - Ислом Карим Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэги билан учрашибди

Давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА Ўзбекистон президенти Ислом Карим кеча Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэги билан учрашганини хабар қилди.

Умумий гаплардан иборат қисқа хабарда айтилишича, Режимбошимиз бу учрашув ўзаро манфаатли ҳамкорлик, авваламбор, иқтисодий соҳадаги алоқалар ҳолатини баҳолаш ва уни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият бўлишини қайд этибди, меҳмон эса, самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Япония ҳукумати Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлабди.

Хабарга ҳардоимгидек Режимбошининг яхшилаб макияж қилинган сурати ва меҳмоннинг 2 ҳамроҳи билан расми алоҳида-алоҳида қўйилган.