
“Қиёмат қўпмоқда” ифодасини Туркия матбуоти ишлатмоқда. Метеорологлар кеча башорат қилганидек, бугун шу соатларда Истанбулда довул каби ёмғир ёғмоқда. Осмон тўла ваҳимали чақмоқлар. Аэропортлар бекилган. Транспорт тўтамаса ҳам, унинг юришини тўхташдан фарқи кам. Босфор кўрфази устидаги кўприклар тебранмоқда. Кўп жойда электр йўқ. Бор жойларда ҳам Интернетга уланиш осон бўлмаяпти. Автойўлларнинг тагидан йўловчилар учун қилинган йўллар сув билан тўлди.
Лекин, бундан ҳам ёмон хабарлар йўқлиги одамни бироз қувонтиради. Яъни, қурбонлар йўқлиги, демоқчимиз. Бундай бўронли сел Истанбулнинг тарихида бўлмаганини ёзаётган газета сайтлари ҳам бор.
Айни замонда, масалан, “Туркия” газетасининг сайтида берилган расмда булутли осмон бор, аммо сўзлар билан айтилаётган ваҳима кўринмайди. Нима бўлса ҳам, ҳамма нарса яхшилик билан тугасин, деб умид қиламиз.