25 July 2014
20:07 -
Ироқнинг янги президенти ҳам курд – Фуат Маъсум

Саддам Ҳусайин ағдарилгандан кейин сайланган биринчи парламент президент қилиб курд аслли Жалол Талабонийни сайлаган эди. У соғлик муаммолари туфайли феълан ишдан четланган пайтда, президентлик муддати ҳам тамом бўлди ва бугун Ироқ парламенти курдлар узоқ тортишувлардан кейин танлаган ягона номзод Фуат Маъсумни президент этиб сайлади.
Курдлар яшайдиган “Курдистон Ўлкаси” ҳам феълан икки қисмдан иборат. Улардан биттаси Курдистон Ватанпарварлари Партияси раиси, жорийдаги президент Жалол Талабоний назорати остида, иккинчиси Курдистон Демократик Партиясининг раҳбари Маъсуд Барзоний назарати остида.
Фуат Маъсум Жалол Талабонийнинг ёшликдан ўртоғи, “Курдистон Ўлкаси”нинг айнан Жалол Талабоний назорат қиладиган қисмидан. Узоқ йиллардан бери сиёсатда, аммо келиб чиқиши бўйича диний фанлар бўйича профессор. Унинг президентликка номзод қилиши Жалол Талабонийнинг босими остида бўлгани Туркия матбуотида айтилмоқда.