12 July 2014
08:22 - Исроил Бош вазири: Халқаро босимга қарамасдан ХАМАСни йўқ қиламиз
Филистинликлар уч нафар яҳудий ўспиринни, улардан қасд олиш ниятидаги исроилликлар бир филистинлик ўсмир ўлдирганларидан кейин Исроил-Филистин қарама қаршилиги сўнгги икки йилдаги энг юқори нуқтага чиқди. ХАМАС Исроилга қараб отаётган ракеталар биронта олдамни ўлдиролмаган бўлса, исроилликлар 3 кун ичида 100 дан ортқ филистинликни ракеталар ёрдамида йўқ қилдилар.

Кеча журналистлар билан учрашган Исроил Бош вазир Бенямин Натаняху раветалар била асосан ХАМАС вакиллари урилаётганини, улар тинч аҳолини тирик қалқон қилиб ишлатаётганлари туфайли, тинч аҳоли ичида ҳам қурбонлар бўлаётганин гапирган.

У жумладан шундай дебди: “Ғазода 1000 дан кўп нишонни урдик. ХАМАС учун ҳеч бир сақланадиган жой қилдирмаймиз. ХАМАС лидерларининг қочиб бекинадиган жойлари қолмади. Ҳозир 2012 йилда амалга оширилган оперциядан ҳам шиддатлироқ операция ўтказмоқдамиз. Мен бир қатор мамлакатларнинг президентлари билан гаплашдим, Обама, Маркел ва Олланд билан гаплашдим. Уларнинг ҳаммасига биронта мамлакат ўзига отилган ракеталар қаршисида жим қолмаслигини айтдим. Бизни ураётганларни шиддатли шаклда уришни давом эттирамиз. Ҳеч қандай халқаро босим бизни тўхтатолмади”.

Кўринишидан, Исроилнинг ҳозирги босқичдаги мақсади ХАМАСни бутунлай йўқ қилиш. Исроил истаса, буни қила олиш кучига эга. Хўш, араблар нима қилиши керак? Буни уларнинг ўзи ҳам билмайди.