03 July 2014
07:34 -
Автобозордаги тушиш туфайли “GM-АвтоВАЗ” ишлаб чиқаришни камайтирди, “GM-Uzbekistan” билан нима бўлади?

Хўш, АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси “GM-Uzbekistan”да ишлар қандай? Бу корхонада йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги савдо айланмаси шу йилнинг январь ойида 35 фоизга шўнғиб, Россияда бир ойда 3718 дона бизнинг автомбиль сотилгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Ҳозир Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони ҳам камаймоқда, демак, у ердан келадиган пул ҳам камаяди, кейин ўзимизда ҳам автобозор тушишини кутиш керак. Шундай бўлса, “GM-Uzbekistan” ҳам ишлаб чиқаришни камайтиришга мажбур бўлади.
Қаёққа қараманг, “Ҳаракат”нинг башоратлари тўғри чиқмоқда. Айнан бизнинг мухбирлар ривожланган мамлакатларда бошланган иқтисодий кризис Ўзбекистон каби ривожланмаган давлатларга ҳам етиб келишини айтиб келишарди.