12 June 2014
19:35 -
Ироқда гаровга олинган туркларнинг катта қисми озод қилинди
Кечаги хабарларимиздан бирида Ироқнинг шимолидаги, Туркияга чегарадош бўлмаса ҳам, унга яқин бўлган Нино валояти ва унинг маркази Мусул шаҳри ўзини “Ироқ-Дамасқ Исломий Давлати” деб атайдиган террористик гуруҳ тарафидан босиб олингани, Мусул шаҳрида жойлашган Туркия консуллигидан 49 киши гаровга олинганини билдираган эдик. Ҳозир маълум, бўлишича, уларнинг 31 нафари узоқ ерларга юк ташийдиган автомашиналарнинг шофёрлари экан. Террористлар уларни озод қилиш учун Туркиядан 5 млн доллар пул талаб қилишибди.
Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг “ҳеч ким Туркиянинг кучини синаб кўриш ҳаракатига тушмасин, ҳар ким тегишли жазосини олади” деган баёноти таъсиридами ёки бошқа сабаб биланми, маълум эмас, бугун шофёрлар озод қилинибди. Бу ҳақда хабарлар Туркия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб тарқатилди.
Бошқа хабарларга кўра, Ироқ давлатининг қўшинлари Мусулни террористлардан озод қилиш учун ҳарбий операция бошлаганлар. Террористлар бор жойлар учоқлардан бомбаланмоқда.
Яна бошқа хабарларга кўра, курдларнинг Ироқ ичидаги автоном давлати ҳам деса бўладиган Ироқ-Курд Ўлкасининг ҳарбий кучлари Мосулдан “Ироқ-Дамасқ Исломий Давлати” террористларини сиқиб чиқаришган. Гаровга олинган 49 нафар турк айнан улар тарафидан озод қилинган.