12 June 2014
17:44 -
Ислом Карим ҳавас қиладиган воқеа: Италия Бош вазири Қозоғистонга келди, Нурсултон Назарбойга инвестициялар ваъда қилди
Қозоқларнинг расмий хабарларига кўра, бугун Остонага яқин Ольп тоғларидаги шаҳарчаларни эслатувчи Боровое номли жойда Қозоғистон Президенти қошидаги Чет элли инвесторлар Кенгашининг 2 кунлик 27-чи пленар мажлиси бўлмоқда. Йиғилишда қатнашиш учун Италия Бош вазири Маттео Ренци, Европа Реконструкия ва Тараққиёт Банки ҳамда Осиё Тараққиёт Банки раҳбарлари, бир қатор дунё миқёсидаги йирик банк ва компанияларнинг раҳбарлари ёки вакиллари келишибди.
Йиғилишнинг номидан ҳам кўриниб турганидек, бу ерда Қозоғистонга қилинадиган катта инвестициялар масаласи муҳокама қилинади.
Бу йиғилиш доирасида Нурсултон Назарбой Италия Бош вазири Маттео Ренци билан алоҳида суҳбат ўтказган. Хабарларда айтилишича, тарафлар геополитик даражадаги ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашишган, Маттео Ренци Италиянинг Эни, Фиат, Итальчементи, Филмеканика каби буюк компаниялар Қозоғистон билан ҳамкорликни давом эттираверишини айтиб, Италия Қозоғистон каби барқарор ва гуркираб бораётган мамлакатдек ҳамкорга муҳтожлигини урғулаган.
Бизнинг Ислом Карим эса, яккамохов бўлиб, Оқсарой номли инидан чиқмайди, Латвия каби митти давлатнинг Президенти келиб қолса, у билан учрашиб, бир неча кун маст бўлиб юради. Қозоғистон билан эса, қудратли давлатларнинг G7 гуруҳига кирган Италия ҳамкорлик қилмоқда.