29 May 2014
07:42 -
Бугун Остонада буюк ҳужжат имзоланаиши кутилмоқда

Бугун Россия, Қозоғистон ва Белорусия президентлари Владимир Путин, Нурсултон Назарбой ва Александр Лукашенко анча вақтдан бери гапириб келинаётган режаларини амалга ошириб, Евросиё Иқтисодий Бирлиги тузиш Шартномасини Қозоғистон пойтахтида имзолайдилар.
Бу ҳужжатни имзолаш маросимида Арманистон ва Қирғизистон президентлари ҳам бўлишади. Арманистонни бу ташкилотга қабул қилиш масаласи бугуноқ муҳокама қилинади. Қирғизистон масаласи кейинроқ кўрилса керак. Маълумки, Тожикистон ҳам бу ташкилотга қўшилиш истаги борлигини гапириб келади.
Евросиё Иқтисодий Бирлиги ҳозироқ аҳолиси 170 млн бўлган давлатларни бирлаштиради. Ўзбекистон келажакда бу ташкилотга кирадиган давлатларнинг қуршовида қолади. Аммо ўзбекларни бунақа нарсалар билан иши йўқ. Бизнинг иккита ташвишимиз бор – ош ейиш ва туалетга бориш.