28 May 2014
19:12 -
“ЭЗГУЛИК” ФАОЛИ ИСРОИЛ РИЗАЕВ ЯНА ЙИРИК МИҚДОРДА ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №16, 28.05.2014)
28 май куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Исроил Ризаев жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 40-моддаси (Туҳмат қилиш) асосида минимал маош миқдорининг 20 баравари (19 221 000 сўм) миқдорида жаримага тортилди. Суд қарорига кўра, Исроил Ризаев гўё бир неча фуқаро билан биргаликда Элёр Бозоров деган шахсга туҳмат қилган.
Воқеалар тафсилоти қуйидагича: Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Роҳат” маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган. Уларнинг мурожаатида маҳаллага янги кўчиб келган Элёр Бозоров исмли шахс кунда-кунора ширкайф ҳолатда ўзининг вилоят МХХ, ИИБ ва прокуратура органларида суяйдиган “акахон”лари борлиги, шу боисдан ҳам унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳеч нима деёлмаслигини айтиб, фуқароларга зулм ўтказиб келган. Айримларни дўппослаган, айримларни ҳақорат қилган ва фуқаро Исмоил Жўраевни маст ҳолатда автомобилда уриб кетган. Бу ҳолни бир эмас, бир нечта қўшнилар кўрганига қарамай ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса бўйича суриштирув олиб бормаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви аъзоси Исроил Ризаев мазкур ариза бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси, Ички ишлар вазирига мурожаат қилиб, шикоятни ўрганишни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўраган. Суд ҳали суриштирув ёки йўл ҳаракати ҳодисаси юзасидан мукаммал текширув ўтказилмаган ҳодисани зўровон Элёр Бозоровга туҳмат, деб ҳисоблади ва шикоятчиларнинг 4 нафари Н. Қултаева, Г. Султонова, М. Муииддинова ҳамда И. Жўраевларнининг ҳар бирини (шикоят ёзмаган Исроил Ризаевни ҳам) энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жаримага тортди.
Ҳолбуки, Исроил Ризаев шикоятни ёзмаган, башарти шикоят фуқарога нисбатан туҳмат бўлса ҳам унинг бу ишга алоқаси йўқ, қолаверса, шикоят ҳали ўрганилгани йўқ. Аммо аввалдан режалаштирилган сценарий асосидаги ишни судья С. Расулов қонунлаштириб берди, судья ҳуқуқ ҳимоячисига ҳукм ўқиш учун ҳатто суд маслаҳатхонасига ҳам кирмади.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Ризаев ўткан йилнинг 22 апрель куни сиртдан (!) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 239-моддасида (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши) назарда тутилган қонунбузарликни содир этганликда айбланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 70 баравари (5 571 300 сўм, яъни тахминан 2800 АҚШ доллари) миқдорида жарима билан жазоланган.