25 May 2014
17:46 -
Украина воқеалари Тожикистонга сачрамаяптими?

Тожикистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, ҳамма нарса 21 май куни Тоғли-Бадахшон автоном вилоятининг маркази Хорогда ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан собиқ дала командири Муҳаммадбокир Муҳаммадбокировнинг укаси ушланишидан бошланди. Маҳаллий одамлар уни ҳимоя қилишга чиққанларида, уларга қарши ўқ отилган. Уч киши яраланиб, улардан иккитаси касалхонада ўлгандан кейин одамлар Хорог шаҳар милиция бошқармаси, вилоят суди ва прокуратураси биноларини бутунлай ёқиб ташлабдилар. Милицияонерлардан ҳам икки киши яраланган, уларнинг бири оғир аҳволда.
23 дан 24 майга ўтар кечаси эса, 2 автомобилда келган қуролли гуруҳ Миллий Хавфсизлик Комитетининг Тоғли-Бадахшон автоном вилояти Бошқармаси биносига ҳужум қилган. Бошқарманинг қоровуллари ҳужумчилардан бирини ўлдиришган, қолганлари қочиб қолган. Ҳамма ҳужумчилар маҳаллий фуқаролар эканлиги аниқланибди.
Воқеалар шу билан тинчийдими ёки яна оловланадими? Буни айтиш қийин. Аммо, бу мамлакатда мустақилликнинг биринчи йиллари бўлгани каби фуқаролар уруши бошланиб кетмайдими?
Ҳеч ким бундай бўлишини истамайди. Ўзбекистонликлар ҳам.