23 May 2014
20:23 - Путин Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида нутқ сўзлаб, Ғарб олдида тиз чўкди
Авваламбор эслатиб ўтиш керакки, Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми (ПХИФ) Швецариянинг Давос шаҳрида 1971 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон Иқтисодий Форумига альтернатив сифатида 1997 йили, Россияниннг биринчи Президенти Борис Ельцин замонида яратилган эди. 2005 йилдан бу Форумда Россия Президенти Владимр Путин қатнаша бошлади ва Форумга эътибор кучайди.

Аммо, Россия Қримни босиб олганидан кейин Ғарб тарафидан Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли ПХИФга эътибор камайиши аввалдан маълум эди, айнан шундай бўлди. Кеча бошланган бу йилги Форумни халқаро анжуман деб айтиш учун катта жасорат керак бўларди. Унга ҳеч қандай қизиқиш қолмаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.

Бугун бу Форумда Россия Президенти Владимир Путининг чиқишига мутлақо эътибор бермаса ҳам бўлар эди. Бироқ бу чиқиш эътиборга лойиқ экан. Чунки, Владимир Путин Россига қарши санкциялар киритган Ғарб олдида тиз чўкишига кўз юмиб бўлмайдику!

Мана ўша ерда Владимир Путин айтган баъзи фикрлар:

- Биз ҳозир ҳам (Украинада – “Ҳаракат”) ҳокимиятни бошқараётган одамлар билан ишламоқдамиз, сайловлардан кейин ҳам янги сайланган структуралар билан ишлаймиз. (Ваҳолангки, Россия шу пайтгача Украинадаги мавжуд ҳокимиятини ҳам, яқинда бўладиган президент сайлови натижаларини ҳам тан олмаслигини гапираради);


- Россия газ масаласида, мавжуд кескинликка қарамасдан,Украина билан келишишга умид қилади (Ваҳолангки, шу пайтгача Роосия газ масаласида Украинага ҳам, Европага ҳам, газ монополисти сифатида фақат ультиматумлар қўярди));

- Россиядаги мавжуд ҳокимият Facebook ва Twitter каби ижтимоий тўрларни бекитишни режалашттираётгани йўқ (Ваҳолангки, Россия расмийлари бор-йўғи бир неча кун аввал, Ғарб тарафидан бошқариладиган бу тўрларни бекитиш масаласини очиқча муҳокама қилишарди);

Табиий, Путиннинг нутқида Ғарбга қарши гаплар ҳам кўп. Аммо, улар оддий русларни алдашга қаратилган. Муҳим масалаларда Путин нафақат орқага чекинмоқда,балки, Ғарб олдида тиз чўкмоқда. У бечоранинг бошқа йўли ҳам йўқ. Чунки, бугун ҳамма нарса Ғарбнинг қўлида. Руслар Совет замонида тайёрланган ядровий қуролллар орқасига яшириниб олиб, бутун дунёни йўқ қилиш таҳдиди билан узоққа боролмайдилар.