22 May 2014
20:52 -
Ўзбекистонлик уч аёл жинсий қулликдан озод қилинган
Чимкентдаги “Сана Сезим” номли нодавлат ташкилоти раҳбари Хадича Абишеванинг оммавий ахборот воситаларига билдиришича, Чимкент шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик аёл жинсий қулликдан озод этилган. 25-28 ёшлардаги бу юртдошларимиз уч ой аввал Жанубий Қозоғистонга иш излаб келиб, одамфурушларнинг қўлига тушган. Уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва икки ойдан ошиқроқ вақт давомида улар жинсий эксплуатацияга мажбур қилинган.
Қулликка дош беролмаган аёллардан бири “Сана Сезим”га қўнғироқ қилишга муваффақ бўлибди. Ташкилот фаоллари Қозоғистон полицияси билан ҳамкорликда юртдошларимизни қутқарибди, экспулататорлар жавобгарликка тортилибди.
Аслида, аёлларимизни ана шундай аянчли тақдирга мустаҳиқ қилган Ислом Карим ҳам жавобгарликка тортилиши керак, дейди мухбиримиз.