16 May 2014
14:28 - Озорбайжоннинг халқаро (олтин-валюта) заҳиралари $52 млрд, Ўзбекистонникичи?
Эслатиб ўтамиз, “олтин-валюта заҳиралари” атамаси ўрнига “халқаро заҳиралар” ишлатилаётганини бундан олдин ҳам ёзган эдик.

Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида айтилишича, бу мамлакатнинг халқаро заҳиралари шу йилнинг 1 апрелида Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) 70 фиози миқдорида бўлибди. Бу - $52 млрд. 853 млн демакдир. Шу йилнинг биринчи учойлиги ичида бу заҳиралар 5,2%, яъни $ 2,621 млрд-га ортибди. Халқаро заҳираларнинг ЯИМга нисбатан фоизи бўйича Озорбайжон жаҳонда биринчи йигирматаликка кирибди.

Анаъаналаримизга кўра, ҳамма нарсани Ўзбекистон ва қўшниларимиз билан солиштирайлик.

Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари шу йилнинг биринчи уч ойлигида 4,3% га ортди ва $99,3 млрд бўлди.

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми каби халқаро заҳираларимиз миқдори ҳам ўзбеклардан сир тутилади. Миллат сифатини йўқотган ўзбеклар подасига бундай рақамларни билишнинг кераги йўқ деб ҳисоблайдиган Ислом Карим шу йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги нутқида 2013 йил натижалари бўйича халқаро заҳираларимиз 2 фоизга ортганини айтди, аммо унинг абсолют миқдорини айтишни ҳар доимгидек эсидан чиқариб қолди.

Бизнинг тахминларимизга кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари $10 млрд атрофида, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан бор-йўғи 10 баравар орқадамиз. Тан олиш керак, бу ҳам катта бойлик. Ош ейиш ва туалетга бориб туришимиз учун етади. Бошқасини бизга нима кераги бор?