08 May 2014
22:43 -
АҚШдага консуллигимизга янги раҳбар тайинланди, у нима каромат кўрсатади?
Шу пайтга қадар мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги бош консули бўлиб келган Зафар Қаюмов Нью-Йоркдаги идорамизга бош консул этиб тайинланди. Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан чиққан бу шахс энди американи гуллатиб юборади.
Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар катта шаҳарнинг Уолл стритидаги каталакдек хонага жойлашган Нью-Йоркдаги консуллигимизнинг эшигига кунлаб қулф урилар, фуқароларимизнинг аксарияти консулхона ходимларининг фаолиятидан дод дейишарди. Зафар Қаюмов нима каромат кўрсатади, кузатамиз.
Мазкур консулхонанинг аввалги раҳбари Дурбек Аманов Ўзбекистоннинг Германия, Чехия ва Испаниядаги элчиси этиб, ўтган йилнинг октябрида тайинланганди. Шундан бери Нью-Йоркдаги консулхонада раҳбар бўлмаган, одамлар ҳатто буни сезмаган ҳам, дейди мухбиримиз.