08 May 2014
07:36 - Остонада байрамга салют берилибди, фейерверклар отилибди, Тошкентда ош берилган бўларди
Аввалги хабарларимиздан бирида 7 май Қозоғистонда Ватан Ҳимоячиси Куни сифатида нишонланиши ва айнан шу кун муносабати билан кеча Остонада ҳарбий парад ўтказилганини билдиргандик. 22 йил аввал, яъни 1992 йил 7 майда Президент Нурсултон Назарбой Қозоғистон армиясини яратиш ҳақида фармон чиқаргани сабабли шу кун Ватан Ҳимоячиси Куни сифатида байрам қилинар экан.

Кеча кечқурун шу байрам муносабати билан муҳташам салют бериш маросими ҳам ўтказилибди. Казинформ агентлигининг хабарида айтилишича, салют бериш маросимида иштирок этган 6 тўпнинг ҳар бири 22 мартадан отиш қилибди.

Бундан ташқари Остона осмонида 500 дона фейерверк портлатилибди. Остона осмонининг 7 дақиқа фейерверлар билан ёритилиши Ватан Ҳимоячиси Кунини байрам қилишнинг апогейи/чўққиси бўлди, дейилади хабарда.

Оддий ўзбек сифатида ҳайрон қоласан, дейди мухбирмиз. Байрамда ош бериш ва ош ейиш керак. Ибтидоий қозоқлар эса, қандайдир салют ва фейерверк отиш билан овора.