23 April 2014
20:36 -
Россияда тутилган ўзбекистонлик ўрис жиноятчи экстрадация қилинади
Россия Федерациясининг прокуратураси маълум қилишича, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2013 йилда Тошкент вилоятида содир этилган босқинчилик жинояти учун қидирилаётган ўзимизнинг фуқаро Павел Мартиненкога нисбатан экстрадицион текширув ўтказилган.
Мартиненко дастлабки тергов органларидан қочиб юргани сабабли унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган ҳамда суд уни қамоққа олиш қарорини чиқарган экан. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2014 йилнинг январь ойида Мартиненко Ханти-Мансийск мухтор округи ҳудудидаги Нагян шахри ички ишлар идораси ходимлари томонидан ушланган ва қамоққа олинган. Округ прокуратураси ўтказган текширувга кўра, РФ Бош прокуратураси Павелни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасига топшириш қарорини қабул қилди” дейилади хабарларда.