27 October 2008
04:00 -
23:30 - ЎзА хабарчилик билан шуғулланадими, ислом-каримнома ёзиш биланми? 22:00 - “Эзгулик”нинг Андижон бўлими қайтадан рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини топширди
23:30 - ЎзА хабарчилик билан шуғулланадими, ислом-каримнома ёзиш биланми?

Номи улуғ супраси қуруқ Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) бугун кун бўйи 14 та хабар тарқатибди. Мамлакатимизда пичоққа илинадиган воқеалар фақат шуларми? Нимага дунёнинг ахборот агентликлари бир кеча-кундузда юзлаб хабар тарқатишади? Чунки, бугун хабар одамлар учун нон-сувдек керак нарса, одамларнинг кўзини очадиган қурол.

Ўзбекистон ҳукумати одамларнинг кўзини очиш эмас, ёпишни ўзининг асосий вазифаси деб билади. Шунинг учун хабарчилик президент Ислом Каримни мадҳ этиш қуролига айлантририлган.

ЎзАнинг бугун тарқатган хабарларининг салкам ҳаммаси “президент Ислом Каримовнинг имзоси билан чиққан қарорни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ўтказилаётган ва унинг ташаббуси билан ёки раҳнамолигида ўтказилаётган” турли расмий тадбирларни ёритади.

Ҳатто одам савдосига қарши курашиш мавзуси бўйича Тошкентда ўтказилаётган конференция ҳам “Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2008 йилда қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ва ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасидаги тадбир экан.

Бу хабарларни ўқиган ақли расо одам қуйидагича ўйлашга бошлаши табиий бўлса керак: “Бунчалик оз хабар тарқатаётган ЎзАнинг отасига раҳмат. Бошидан охиригача Ислом Каримовни мадҳ қилувчи юзлаб хабарлар тарқатишга бошлансами, Ўзбекистондан "до...д" деб қочиш учун яна бир сабаб пайдо бўлган бўларди”.

22:00 - “Эзгулик”нинг Андижон бўлими қайтадан рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини топширди

Андижондаги қонли воқеалардан кейин “Эзгулик” жамиятининг бу вилоят бўлими Адлия бошқармаси томонидан расман ёпилган, яъни уни рўйхатдан олиш қарори бекор қилинган эди. Унинг раиси Музаффармирзо Исоқов қамалиш хавфи остида чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу йил “Эзгулик”нинг Андижон вилоят бўлими қайтадан тикланди ва йил бошида қамоқдан чиққан Саиджаҳон Зайнобиддин унга раис қилиб сайланди.

Саиджаҳоннинг билдиришича, ташкилотнинг ҳужжатлари Адлия бошқармасига биринчи марта шу йил 11 апрелда топширилган, аммо 8 июлда рад жавоби олинган. Адлия бошқармасининг ҳамма талаблари тезда бажарилган бўлса ҳам, ташкилотнинг офиси учун юридик шахсдан ижарага жой олиш мушкул иш бўлган. Эълон орқали жойи борлигини эълон қилган ташкилотлар ҳам “Эзгулик”нинг номи ва унинг қандай фаолият олиб боришни ўрганишлари билан ижара контракти тузишдан воз кечишган.

Ҳозир ҳамма муаммолар ҳал бўлибди ва керакли ҳужжатлар бугун Адлия бошқармасига қайтадан топширилибди.