19 April 2014
14:09 -
Сенсация: Туркия икки озорбайжонлик журналистни ҳайдаб чиқарди

Contact.az cайти мухбирининг айтишича, халқаро мавзуларда мақоллар ёзадиган Рауф Миркадировни Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғонни танқид қилувчи мақолалари учун ҳайдашди. 23 апрелни ҳам кутмасдан ҳайдашганининг сабаби – қардошимз Туркия бу воқеани атайлаб жанжал даражасига кўтариш ниятида бўлганлигидир.
Эслатиб ўтиш керакки, қайта қуриш йиллари чиқишга бошлаган “Зеркаало” газетаси, айниқса, ўша йиллари демократларнинг рупори бўлган.
Маълум бўлишича, шу йил февраль ойида Туркиядан бошқа бир озорбайжонлик журналист ҳам депортация қилинган экан. У Туркияда чиқадиган Today Zaman газетасининг мухбири бўлиб ишлаб туриб, Твиттердаги саҳифасида Бош вазир Ражаб Эрдўғонни танқид қилибди.
Бу воқеалар - Туркия демократия йўлидан узоқлашаётганини кўрсатувчи жиддий фактлардир.