15 April 2014
22:27 -
Нохуш хабар: Исириқ тутатишдан Чинозда бир хонадон ёниб кул бўлди
Тошкент вилояти ИИБнинг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида истиқомат қилувчи хонадон соҳиблари тумовни даволаш учун исириқ тутатиб, ўз уйига ўт қўйиб юборди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келгунига қадар 90 квадрат метрли хонадон ёниб, кул бўлган. Бу воқеа борасида “Правда Востока” газетаси ҳам шапалоқдек мақола чоп қилди ва мақола орқали кишиларни ҳушёрликка чақирди.
Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ўтган ҳафтада 157 та ёнғин ҳодисаси содир бўлибди ва уларнинг аксариятига аҳолининг ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаслиги сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ўтган ҳафтада 157 та ёнғин ҳодисаси содир бўлибди ва уларнинг аксариятига аҳолининг ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаслиги сабаб бўлган.