03 April 2014
20:42 - Телерадиокомпания тизимида текширувлар бошанди
Бу ҳақда “Ҳаракат” хатқутисига келган хатдан маълум бўлди. Хат ортидан суриштирувлар ўтказган мухбирларимизга кўра, Бош прокуратура томонидан амалга оширилаётган тафтишлар давомида рекламалар масаласи кўриб чиқилмоқда. Қатор жиноятлар, пора олиш, талон-тарожлик сингари қонунбузарликлар аниқланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ТВда тури ва вақтига қараб бир дақиқа рекламанинг нархи икки минг АҚШ долларидан олти минг АҚШ долларигача. Компания корчалонлари эса реклама вақтини давлатга ярим баробар қисқартириб кўрсатишади ва бундан миллонлаб даромад кўришади. Мактубга кўра, текширишлар давомида бу ўғирликлар аниқланиб қолишидан қўрқиб, иложсиз қолган ЎзМТРК раҳбарияти бир неча ходимни қурбон қилишга қарор қилибди. Ва шунинг эвазига прокуратурадан қутулиб қолмоқчи экан.

Шу боисдан ҳам, текширишлар аввалида "Тошкент" телеканали реклама бўлими бошлиғи Наргиза Исламова, компания тизимидаги "Media Markaz" давлат унитар корхонаси директори Ҳикматиила Абдунабиев ишдан олинган. Тафтишлар эса давом этмоқда.