31 March 2014
09:29 -
Туркиядаги маҳаллий сайловларнинг шу дақиқаларгача бўлган натижалари

Шу дақиқаларда ҳам бюллетенларни санаш давом этмоқда. Ҳозиргача 97,63 фоиз бюллетень саналган ва қуйидаги рақамлар эълон қилинган.
Туркия бўйича ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) 45,56 фоиз, Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) 27,91 фоиз, Миллиётча Ҳаракат Партияси (МҲП) 15,16 фоиз овоз олган.
Энг катта учта шаҳарда ўз номзодларини ҳоким қилиш учун энг кўп овоз олган учтадан партия қуйидагилар:
Истанбулда
АТПнинг ҳокимликка номзоди – 45,56%
ЖХП – 27,91%
ХДП – 15,17% (курдларнинг Халқ Демократик Партияси)
Анқарада
АТП – 44,74;
ЖХП – 43,81%
МҲП – 7,76%
Измирда
ЖХП - 49,51%
АКП – 35,91%
МҲП – 7,91%
Бу натижалар энди ўзгармаса керак, фақат Анқарада вазият мураккаб. АТП ва ЖХП номзодларига берилган овозлар сал кам тенг. Ҳамма бюллетенлар саналганда ЖХПнинг номзоди биринчи ўринга чиқиши мумкин.
Расмда – Бош вазир, айни замонда, ҳокимиятдаги АТПнинг раиси Ражаб Эрдўғон хотини ва қизи билан биргаликда партиянинг Анқарадаги бош қароргоҳи жойлашган бинонинг балконидан қароргоҳ олдига йиғилган тарафдорларини табрикламоқда.