27 March 2014
21:51 - Меҳмонхонадаги “қулоқ”чилик қонунлаштирилмоқда
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги меҳмонхоналар, меҳмонхона типидаги пансионатлар, муавққат турар жойлар маъмурларига хориж фуқароларини рўйхатга олишнинг янги тартиб-қоидалари хусусида топшириқ берди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар қилган. Хабарда Ўзбекистонг Ички ишлар вазирлиги махсус семинар ўтказиб, хориж фуқароларини меҳмонхоналарда қабул қилишга доир тартибга амал қилмаганларнинг жавобгарликка тортилишини айтган.

Масалан, меҳмонхона ходимлари ҳар бир хориж фуқаросинининг отелга кириб-чиқишини, унинг шахсига оид тегишли маълумотлар ва юриш-туришига оид шубҳали ҳаракатлар хусусида Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумот бюросига топшириши шарт. Аввал ҳам шундай қилинарди, дейди мухбиримиз. Бу “қулоқ”чилик эндиликда қонунлаштирилаётганга ўхшайди.