27 March 2014
01:19 - Кимга-кимга, бечора Атамбаевга қийин: Эрталаб вақтинча янги Бош вазир тайинлади, кечқурун Нурсултон Назарбой билан учрашди. Бу икки президентнинг ўзбекларга нисбатан сиёсати қандай бўлади?

1,5 йилдан бери Қирғизистон Бош вазири вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жанторо Сотибалдиев 25 март куни сиёсий ўйинлар сценарийси бўйича истеъфога жўнатилди. Кеча эрталаб унинг ўрнига, яъни вақтинча Бош вазир этиб, аввалги вақтинча Бош вазирнинг ўринбосари Жўмарт Оторбаев тайинланди. Табиий, Президент Алмазбек Атамбаевнинг Фармони билан тайинланди.

Шундан кейин, Алмазбек Атамбаев Остонага қараб йўл олди ва кеча кечқурун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан учрашди. Икки тараф ҳам расмий хабарларида икки президент икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва келажак режаларига доир масалаларни муҳокама қилишганини эълон қилади. Табиий, бундай масалалар бугуноқ муҳокама қилинган, ҳатто Украинадаги воқеалар ҳам тилга олинган.

Аммо, учрашувнинг асосий мавзуси - Ўзбекистон, тўғрироғи, Ислом Карим яққин орада тахтдан кетса нима бўлиши. Алмаз Атамбаев мухолифатнинг асосий кучи “Бирлик” Партиясининг феълан рупори бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Қирғизистоннинг бутунлигига таҳдид солувчи режаларни кўтарётгани учун, унинг Интернетдаги сайти ўз мамлакатида очилмайдиган қилиб қўйганлигини урғулаб, Қозоғистонни ҳам шу йўлдан боришга чақирган ва миллати тожик Ислом Карим қозоқ ва қирғизларнинг фойдасига ишлаётгани сабабли, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини гапирган.

Нурсултон Назарбой бу фикрларга тўла қўшилишини айтиб, Ислом Каримдан кейин Ўзбекистонда ўзбеклар ҳокимиятга келиши ва Қозоғистон ҳамда Қирғизистон учун кўп муаммолар чиқариши мумкинлигидан хавотирда эканлигини таъкидлаган.

Уларнинг қарорлари қандай бўлганини тахмин қилиш қийин эмас: Марказий Осиё аҳолисининг ярмини ташкил қилувчи ўзбекларни нейтраллаштириб бўлмайди, уларнинг борлиги ва манфаатларимиз ҳар доим бир-бирига мос келмаслигини тан олишга ва шундан келиб чиқиб сиёсат олиб боришга маҳкуммиз.