26 March 2014
21:20 -
Ўзбекистонни МДҲнинг Эркин Савдо Ҳудудига олиш йўлида яна бир қадам

Собиқ иттифоқ республикалари иштирокидаги Эркин Савдо Ҳудуди 2011 йилда 8 давлат орасида тузилган. Унга ҳозирча Россия, Украина, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова ва Қирғизистон қўшилган. Протокол кучга кириши учун уни 8 мамлакатнинг ҳаммаси ратификация қилиши керакми, деган саволга хабарларда жавоб йўқ.