14 October 2008
03:00 -
20:00 - ЎзА халқни информацион очликда тутишни давом эттирмоқда 19:00 - Россияда ҳам фондлар бозори тузалмоқда 10:30 - ЕИ Белорусияни Ўзбекистон изидан жўнатди 9:00 - Дунёнинг фондлар бозорида кучли ўсиш бор, Россияда тушиш

20:00 - ЎзА халқни информацион очликда тутишни давом эттирмоқда
Дунёнинг ҳамма ахборот агентликлари ҳафтада 7 кун кеча кундуз хабар тарқатиш билан банд бўлса, мамлакатимизнинг расмий органи - Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) якшанба куни дам олади, бошқа кунлар ҳам кечаси ишламайди.
Масалан, бугун ЎзА шу соатларга қадар 10 та хабар тарқатган. Табиий, улар ичида дунёда бўлаётган муҳим воқеалар мутлақо тилга олинмайди. Ўзбекистоннинг ички ҳаётига доир тарқатилган хабарларда ҳам оддий одамни ишонтирадиган ёки қизиқтирадиган нарса йўқ.
Хабарлардан бири “Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва демократлаштириш борасида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда” сўзлари билан бошланади ва уни ўқишдан ҳеч қандай фойда йўқлиги дарҳол маълум бўлади қўяди.
“Синовдан ўтганлар - ҳарбий хизматга” номли бошқа бир хабарда Қашқадарёда ҳарбий хизматга чақирилганларни тантанали кузатиш маросими бўлгани билдирилади. Хабардан чиқадиган асосий хулоса шундан иборатки, “Чақирув комиссияларида бўлажак аскарларнинг жисмоний тайёргарлиги билан бирга интеллектуал салоҳияти, касбий ва психологик тайёргарлиги ҳам синовдан ўтказилар” экан. Бу каби ибтидоий хабар тайёрлайдиган ЎзАнинг мухбирлари ўша чақирув комиссияларидан ўтказилса фойдалироқ бўлармиди?!”
19:00 - Россияда ҳам фондлар бозори тузалмоқда
Кеча дунё фонд бозорларида ўсиш бошланган бўлса ҳам, Россияда тушиш давом этганди. Бугун Россияда ҳам ўсиш бошланди. Москва вақти билан соат 14 да РТС индекси кечагига нисбатан 5.65 фоиз ортиб, абсолют миқдори 845.81 бўлди.
Бу ошишнинг асосий сабаби сифатида дунё фонд бозорларининг ўсиши ва нефть нархининг бироз бўлса ҳам кўтарилиши кўрсатилмоқда.
10:30 - ЕИ Белорусияни Ўзбекистон изидан жўнатди
Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг кечаги йиғилишида Белорусиянинг бир қатор давлат одамларига қарши киритилган виза чеклови ярим йилга бекор қилинган. Ярим йилдан кейин бу масала қайтадан кўриб чиқилади.
ЕИ Ўзбекистонлик мулозимларга қарши киритилган виза чекловларини ҳам бир неча марта ярим йилга бекор қилиб, кеча ниҳоят бутунлай йўқ қилган эди. Кўринишидан, Белорусияни ҳам шундай кунлар кутмоқда.
Алоҳида айтиш керакки, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Белорусиялик виза чекловига кирган одамлар рўйхатида мамлакат президентиниг, яъни Лукашенконинг ҳам исми бор эди.
9:00 - Дунёнинг фондлар бозорида кучли ўсиш бор, Россияда тушиш давом этмоқда
Ўтган шанба куни Вашингтонда дунёнинг иқтисодий бақувват мамлакатларининг молия вазирлари ва марказий банкларининг раҳбарлари молиявий бўҳрондан чиқиш режаларини очиқлаганларидан кейин янги ҳафтаниг биринчи иш куни, яъни кеча, дунё биржаларида молиявий индекслар ўсишга бошлади.
Нью-Йорк биржасида АҚШда фондлар (ширктларнинг ҳиссалари ва бошқа қийматли қоғозлар) бозорида ўсиш бошланди. Ўтган ҳафта бўйича 19,8 фоизга тушган Dow Jones индекси кеча бир кунда 11 фоизга ортиб, 9387.61 га чиқди. Юксак технологияли ширкатлар ҳиссаларининг индекси Nasdaq 11.8 фоизга юксалиб, 1844.25 га улашди.
Эътибор бериш керакки, АҚШ ҳукуматининг таклифи билан молиявий институтлар учун 700 миллиард доллар ёрдам пули ажратиш тўғрисида АҚШ Конгресси қонун чиқаргандан кейин ҳам бу мамлакатнинг фондлар бозорида тушиш давом этганди. Демак, фондлар бозори мисолида глобаллашманинг қанчалик юқори даражага чиққанини кўриш мумкин. Американинг молиявий институтлари фақатгина ўз мамлакатларининг шу мамлакатдаги милиявий институтларга ёрдами уларни қутқаришига ишонмадилар. Дунёнинг етакчи мамлакатлари билан умумий платформада ишлашга келишилгандан кейин АҚШнинг фондлар бозорида тузалиш бошланди.
Дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шундай тузалиш бошланди. Баъзи мамлакатларда молиявий етакчи индекслар қуйидаги миқдорга (фоизга) ортди:
Германия – 11.4
Италия – 11.36
Франция – 11.8
Испания – 10.65
Голландия – 10.55
Швецария – 9,26
Буюкбритания – 8.6
Швеция – 8.49
Туркия – 1.64
Қудратли давлатлардан фақатгина Россияда индекс (РТС индекси) 5 фоиздан кўпроққа тушди ва биржа бекитилди. Авваллари биржаларни бекитиш қарорини ҳукумат, аниқроғи, унинг Молиявий Бозорлар бўйича Федерал Хизмат номли комитети оларди. Бир неча кун аввал Федерал Мажлисдан чиққан янги қонунга кўра, молиявий индекс бир кун ичида 5 фоиздан кўпроққа тушса, биржа автоматик бекитилади. Кеча шундай бўлди ва кечга яқин тушиш 5 фоиздан ошиши билан биржа бекитилди.
Россияда аҳволнинг ёмонлиги бу мамлакатга дунёнинг таъсири кечроқ етиб келишиданми ёки унинг аҳволи нефтедолларларга боғлиқ бўлса, нефть нархи тушаётгани сабабли аҳвол ёмонми, буни яқин келажак кўрсатади.