22 March 2014
19:26 -
Ўзбекистоннинг Эркин Савдо Зонаси билан алоқалари қадамма-қадам расмийлашмоқда

Бу протоколга кўра, Ўзбекистон ЭСЗга кирмаса ҳам, мамлакатимиз билан ЭСЗга кирувчилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ҳуқуқий механизмлари белгиланади. Масалан, божхоналарда бож олиш қоидалари белгиланади.
Маълумки, Эркин Савдо Зонаси 2011 йил 18 октябрда Арманистон, Беларусия, Қозағистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Украина имзолаган Шартнома асосида яратилганди. Ўзбекистон эса, ҳозир айтилаётган Протоколни 2013 йил 31 майда имзолаб, ўтган йилнинг охирида ратификация қилган.
Протокол тўла ишга тушиши учун уни бошқа ЭСЗ аъзолари ҳам ратификация қилиши керак, аммо бу хусусда маълумотлар йўқ. Украина ЭСЗдан чиқиши ҳам мумкин. Пртокол тўла кучга киргандан кейин, Ўзбекистон расман бўлмаса ҳам, феълан ЭСЗга кирган бўлади.
“Ҳаракат”нинг фикрича, яккамохов бўлиб қолишдан кўра, МДҲ нинг Эркин Савдо Зонасига кириш конструктивроқ йўлдир.