25 February 2014
22:53 -
“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари ишдан олинди
Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги “Ўзекнаво” гастрол концерт бирлашмаси Бош директори Азамат Ҳайдаров лавозимидан четлатилди. Ўзбеекситон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жойини бўшатган бу одам 2012 йилда ҳам бир марта лавозимидан бўшаган ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилган, аммо яна ўзини тиклаб олганди.
Мутахассислиги қурувчи-архитектор бўлган бу одам юқорининг кўрсатмаларини сўзсиз бажарди, пахта кампанияси ва бошқа ғоявий ташвиқотларда фаол иштирок этди, хонандаларнинг жиловини ҳам қаттиққўллик билан тутиб турди. Аммо, бу ёғли жойга талабгорлар кўп шекилли, Азамат Ҳайдаровни лавозимидан четлаштиришибди.
Ўтган ҳафтанинг пайшанбасидан бери бу лавозимни сотиб оладиган мард чиқмади ёки аукцион ҳамон давом этмоқда.