25 February 2014
22:07 - Ўзбекистон учун шармандачилик: Давлатимизнинг Ялпи Ички Маҳсулоти Олматанинг Минтақавий Ички Маҳсулоти билан тенг
Бугун Олмота ҳокими Аҳматжон Есимов аҳоли олдида ҳисобот билан чиқар экан, 2013 йилда шаҳарнинг Минтақавий Ички Маҳсулоти (МИМ) 7,5% ортиб, абсолют ҳажми 6,4 трлн. тенгега чиққанини айтибди ва бу Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулотига тенг, Тожикистоннинг Ялпи Ички Маҳсулотидан 5 баравар кўплигини алоҳида урғулабди.

Киши бошига МИМ ҳажми бўйича (27 минг доллар) Чехия, Польша, Венгрия ва бошқа бир қатор Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан олдиндамиз деган шаҳар ҳокими, одамларнинг ўртача ойлиги 700 доллардан ортиқ эканлигини ҳам урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўртача ойлик 90 доллар остида, Тошкентда 120 доллар, дейди мухбиримиз. Ислом Карим раҳбарлигидаги тожик режими остида аҳволимизнинг қанчалик ғариблигини кўраяпсизми, эй ўзбеклар?