
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Наврўз байрамини нишонлашга қаратилган қарор имзоланганини ЎзА бир оз аввал эълон қилди. Қарорда “Халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини марказда ва жойларда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолгани” айтилиб, уни юксак савияда ва муносиб тарзда нишонлаш мақсадида бир даста буйруқлар берилибди.
Масалан: “Ташкилий қўмита ва унинг ҳудудий бўлимлари Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилган, “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.”
Наврўз қадимий барамларимиздан бири ва ҳар доим уни байрам қиламиз. Аммо, ҳар кунимиз наврўз бўлишини истамаймиз ва бундай бўлишига йўл ҳам қўймаслигимиз керак, дейди мухбиримз.
Чунки, асл мақсад - ўзбекларни фақат ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсалар билан қизиқишга ҳам ўргатиш, миллий ғурурни тиклаш, қирғиз фашистларини ўзбекни тирклайин ёққани учун жазолаш, миллат сифатини йўқотган ўзбекларни қайтдан миллат қилиш, давлат сифатини ҳам йўқотган ва чет элдаги мардикору фоҳишаларимиз ҳисобига яшаётган Ўзбекистонни қайтадан давлат қилиш, Ўзбекнинг Марказий Осиёдаги етакчилик ролини тиклаш, миллионлаб чет элда мардикорчилик қилаётган ўзбекларни Ўзбекистонда иш билан таминлаш ва ҳоказоладир.
Наврўз эса, бугун келадиган ва янаги йилгача унутиладиган оддий байрамлардан бири. Ҳозир ҳар кунимиз наврўз эмас, миллатнинг келажаги учун кураш бўлиши керак.