Кечаги хабарларимиздан бирида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Германиянинг янги тайинланган Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингни қабул қилганини айтаркан, ҳамма мамлакатларда янги ёки ишлаб турган элчиларни вақти-вақти билан ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинишини, учрашув фавқулодда бирон воқеа билан боғлиқ бўлмаса, бу хусусда оммавий ахборот воситалари хабар ҳам тарқатиб ўтирмаслигини ҳам ёзган эдик.
Бугун яна ўша Абдулазиз Комил Гуржистоннинг янги элчиси Константин Жгентини қабул қилиб, ишонч ёрлиқларининг нусҳасини олибди. Шу ҳам хабар бўлдими? Вазир яна нима билан шуғулланади ўзи?
Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқиб, 300 дан ортқ ўзбекни 3 кун ичида қирғин қилганларига яқинда 4 йил бўлади. Нимага Ўзбекнинг давлати бўлган Ўзбекистоннинг ташқи ишлар вазири бу масалада оғиз очмайди?
Аслида, Ўзбекнинг вазири қирғизлар олдига тўғридан-тўғри ультиматум қўйиши керак: Ўзбекни қирғин қилганлар жазолансин, қирғиз халқи ичидан чиққан фашистларнинг қилган жиноятлари учун Ўзбекдан узр сўрасин, бундай ишлар қайтарилмаслигининг кафолати сифатида Қирғизистон жанубида Ўзбеклар мухторияти тузилсин, деб талаб қилиши керак.
Вақти келади, бундай талаб қўйилади. Айни замонда, Ўзбекнинг олдида бурчини бажармаган Ислом Карим ҳам, Абдулазиз Комил кабилар ҳам, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари ва югурдаги сифатида Ўзбек миллати олдида жавоб берадилар.