15 February 2014
18:56 - Умумий парламентар тўр яратилади, ҳайрон бўлманг, Ўзбекистонда яратилади. Ўзбеклар нима кутиши ва нима қилиши керак?

Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенатнинг ҳисоботида айтилишича, яқинда мамлакатимизда умумий парламентар тўр яратилар эмиш.

Бундай буюк қадам қилиш учун асос - 2001-2003 ва 2004-2006 йиллари Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг иккита лойиҳаси амалга оширилгани ва мамлакатимиз билан ЕИ ўртасида ЕИнинг DCI дастури асосидаимзоланган “Ўзбекистонда икки палатали парламентар тизимни янада мустаҳкамлаш ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан алоқаларни ривожлантириш” лойиҳаси 2012 йилда иш бошлагани бўлар эмиш. Бу лойиҳани бенифициарлари, яъни ундан фойда оладиганлар, Сенат, Қонунчлик палатаси, Қорақалпоғистон Юқори Кенгаши ва ҳамма маҳаллий Кенгашлар бўлади.

Маълумки, ЕИ Анджондаги қонли воқеалардан кейин Ўзбекистон билан алоқаларни кесиб, мавжуд режимга қарши санкциялар киритишни режалаштирмоқда эди. “Бирлик” Партияси Андижон воқеаларининг бир йиллиги муносабат билан тарқатган баёнотида ҳамда партия лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун тарафидан ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Бош Комиссари Хавьер Соланага йўллаган мурожаатларида бундай қилмаслик, аксинча, Ўзбекистонни Ғарбга интеграция қилиш
ва демократик мухолифатни қўллаб-қувватлаш таклиф қилинганди. Хавьер Солананинг маслаҳатчиси Абдураҳим Пўлатга юборган жавобида Хавьер Солананинг шахсан ўзи “Бирлик” лидерларининг хати билан танишгани айтилиб, тўғри таклиф учун миннатдорчилик билдирилганди.

Демак, ҳозир ЕИ тўғри йўлдан кетмоқда ва Ўзбекистонда прогрессив жараёнларни ривожлантириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилмоқда. Хўш, ўзбек миллати буларнинг ижобий натижаларини қачон кўради? Ҳеч қачон!

Чунки, ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг асл мақсади – Ўзбекистонни давлат сифатида, Ўзбекни миллат сифатида йўқ қилиш. Ичимизда хира пашшадек кўпайиб кетган хоинлар ёрдамида бу режим ўз мақсадини изчиллик билан амалга оширмоқда ҳам. Унга қарши турган ягона куч ҳозир “Бирлик” Партиясидир. Лекин бу партия мавжуд режимдан кучли деб ҳеч ким, жумладан, партия лидерлари ҳам иддао қилмаяптилар.

Мухолифат кучли позицияга эришгандан кейин, фуқаролар жамияти шакллангандан кейингина шароит ўзгаради. ЕИ ҳам шу йўналишда кўп иш қилмоқда.

Ҳозир асосий вазифа ҳаммани “Бирлик” атрофида бирлаштиришдир. Ана ўшандагина мухолифат ҳукуматга ўз таъсирини ўтказишга, ўзбек миллати Ўзбекистоннинг Ғарбга интеграция қилиш жараёнларининг ижобий натижаларини кўришга бошлайди.

Ҳозир, биринчи навбатда, Ғарбга қочволиб, ўша ерда махарабозликдан фарқи бўлмаган ишлар билан машғул бўлган ўзбекларни Ўзбекистон ичида бўлаётган жараёнларда иштирок этишга мажбур қилиш керак. Айнан, мажбур қилиш керак, чунки, уларнинг ўзи бундай муаммоларни тушунишга ҳам қодир эмас. Зўрлаб мажбур қилиш керак. Уларни юрт ташқарисида мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбеклар зўрлаши керак, уларнинг ўзи ташкилотланиши, “Ҳаракат” сайтида берилаётган кўрсатмалар асосида фаолият олиб бориши керак. Кўрсатма бероладиган бошқа сайтлар пайдо бўлса, биз хурсанд бўламиз, холос. Аммо, ҳозир унақалар йўқ, яқин орада пайдо бўлмайди ҳам.