15 February 2014
08:32 - Яхши хабар: Ўзбекистон – Чехия ўртасида битимлар имзоланади, Ўзбекистоннинг келажагини “Бирлик” белгилайди
Президент Ислом Каримнинг Чехияга давлат ташрифи кечиктирилганига қарамай, Ўзбекистон ва бу мамлакат ўртасида умумий қиймати 16 миллиард крон (қарийб 800 миллион доллар) бўлган битимлар имзоланади.

“Чех ширкатларининг Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан аввалдан келишиб қўйган битимлари имзоланмасдан қолиб кетмаслиги учун бу ҳужжатларни энди икки мамлакатнинг паст даражадаги мулозимлари имзолайди. Чехия ва Ўзбекистон орасида имзоланажак ҳужжатлар орасида икки мамлакат орасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, икки мамлакат орасида ҳаво қатновини мукаммаллаштириш ва ўзбекистонлик талабаларни Чехияда билим олиш имконларини оширишга оид келишувлар бор” дейилади Прагада жойлашган “Озодлик” радиоси хабарларида.

Кечаги хабарларимизда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи, умуман, демократик дунё билан сиёсий интергациялари, унинг истиқболидан келиши мумкин бўлган ижобий вазиятни назарда тутиб, баъзи ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётганларнинг ҳатти-ҳаракатларини феълан қувватламаган эдик. Бугунги хабарлардан кўриниб турибдики, Ислом Каримнинг Прагага бориш-бормаслигидан қатъий назар сиёсий интеграция элементлари кўринмоқда. Бу эса қувонарли ҳолдир, дейди мухбиримиз.

Шуни тушиниш керакки, ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб, қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққани, Ўзбекистоннинг иқтисоди қозоқлардан 5 баравар кучсиз ҳолга келгани, Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар камлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши, миллионлаб ўзбеклар ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясиз чет элларда мардикорлик қилиш ҳолига туширилгани ва шу каби ҳолларга кўз юммоқдами, ўз келажаги учун курашолмайди ҳам. Ташқи дунё Ўзбекистондаги Ислом Карим рахбарлик қилаётган тожиклар режимини Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш, унга қарши санкциялар киритиш йўли билан ағдаришга ёрдам беради, деб ўйлайдиганлар аҳмоқлардир.

Ўзбекистоннинг келажагини ўйламоқчи бўлганлар, ўзбек миллатининг миллат сифатидаги аҳволига, Ўзбекистоннинг давлат сифатидаги аҳволига тўғри диагноз қўйган, бу аҳволдан чиқиш йўлларини кўрсатиб, қўлидан келганча ҳаракат қилаётган “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги атрофида бирлашишлари лозим. Уларнинг бошқа йўллари йўқ, улар ўзларича ҳеч нарса қилишга қодир эмаслар.

Ўзбекистонни озгина бўлса ҳам Ғарбга интеграция қилиш – “Бирлик” истаган ва унинг таклифлари билан очилаётган йўлдир. Демак, Ўзбекистоннинг келажагини “Бирлик” белгилайди.