12 February 2014
23:04 - Ўзбекистонда янги журнал чоп қилинди

Аммо журналидаги чиқишларнинг мазмун-моҳияти эски, дейди Президент Ислом Каримнинг 2013 йилнинг 5 декабри – Конституция куни байрамидаги чиқишини эслаган мухбиримиз. Ўшанда Ислом Карим: “Бизнинг иқтисодимиз кўнгилдагидек эмасдир, лекин биз маънавият борасида дунёда биринчи ўриндамиз” деганди ўзича янги шкала (мезон) ярата туриб. Янги журнал эса ана шу чақириққа жавоб бўлибди.

Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида ташкил этилган янги “Маънавий ҳаёт” журналининг илк сонида муаллиф М.Қуроновнинг “ХХI асрда қайси давлат кучли бўлади?”, Э.Шермоновнинг “Буюк элга дахлдор бўлиб яшаш бахти”, К.Камолованинг “Инсон азиз бўлган юрт”, М.Ҳамидованинг “Аёл бахти – жамият бахти” мақолаларида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш сингари “оламшумул” масалар муҳокама қилинади.

“Журнал бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси, фалсафий қарашлар ривожи, инсон қалби ва онгини эгаллашга қаратилган хатарли маънавий таҳдидлар ҳақида мунтазам материаллар бериб бориб, уларнинг моҳиятини кўрсатиш, юртдошларимизни ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуси билан яшашга даъват этишни ўз фаолиятининг муҳим йўналиши деб билади” дейилади янги нашр чоп қмилиниши муносабати билан эълон қилинган хабарларда.

Табиий, журналнинг бу сонида Ўзбекистнинг ҳақиқий иқтисодий аҳволи, Қозоғистонда ўртача ойлик 683 долар экан, бизники бор-йўғи 90 доллар эканлиги, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар ка маош олишлари тилга олмнмаган, кейинчалик ҳам олинмаслиги шубҳасиз. Демак, ақли расо одамлар авваломбор “Ҳаракат”ниннг сайтини ўқишлари керак.