10 February 2014
22:03 - Қаҳратон қурбонлари: Навоий ва Самарқаддаги хонадонларда газ портлади, қурбонлар бор

“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Навоий халқаро аэропорти яқинидаги уйларнинг бири портлаб, натижада олти киши ҳалок бўлган. Дастлабки тахминларга кўра¸ газ келмагани боис газ плиталаридан бирининг жўмраги очиқ қолганга ўхшайди.

6 февраль куни эса Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида яшовчи ёш эр-хотин ва уларнинг икки гўдаги маиший газ баллонидан газ сизиб чиққани оқибатида заҳарланиб ўлган.

Пайдар-пай келаётган бундай хабарларнинг моҳияти жуда ачинарлидир, дейди мухбиримиз. Ҳаёт даражасининг ўзига хос барометри бўлган бу каби ҳоллар борсида маҳаллий расмий матбуотда бирор гап йўқ. Буни тушунса бўлади, қирғиз фашистлари Ўзбекни тирклайин ёққанда, юзлаб ўзбекларни қирғин қилганда, ўзбеклар қозоқларга дворниклик қилаётган халққа айлаанётганда овоз чиқармаган расмий ўзбек журналистлари қандайдир бир неча кишининг иссиққина газдан ўлганига эътибор беришармиди.