14 September 2008
03:00 -
23:00 - Суръат Икром АҚШда, тазйиқлар Тошкентда

1 ва 2 сентябрдаги хабарларимиздан маълумки, бир гуруҳ ўзбекистонлик мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ Давлат Департаментининг программаси доирасида бу мамлакат бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Олти кишидан иборат мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи (Носир Зокир, “Бирлик” Партияси Наманган вилоят ташкилотининг раиси, Руҳиддин Комил (адвокат, “Бирлик” Партияси МК аъзоси, Суръат Икром, Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг (ҲҲТГ) раиси, Суҳроб Исмоил ва Елена Урлаева, ҳуқуқ ҳимоячилари) АҚШда саёҳат қилишмоқда. Улар 1-6 сентябрь кунлари пойтахт Вашингтонда, 7-10 сентябрда Нью-Йоркда бўлишди ва муҳим учрашувлар ўтказишди.
Аввали хабарларимизда айтилгандек, улар Вашингтонда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳамда Абдуманноб Пўлат билан ҳам кўришишган. “Бирдамлик” ҳаракатининг раиси Баҳодир Чори ҳам уларни зиёрат қилган. Носир Зокир ва Суръат Икром Муҳаммад Бобир Маликов билан телефонда гаплашишган. Жаҳонгаир Муҳаммадни телефон орқали топишолмаган.
11 сентябрь куни Миннесота штатига келган ўзбек демократлари эртага Жоржия штатининг маркази Атлантага ўтишади ва 21 сентябрь куни шу ердан Москва орқали Ўзбекистонга қайтишади.
Суръат Икромовдан олинган хабарга кўра, шу кунларда унинг Тошкентда ҲҲТГнинг норасмий офиси сифатида ишлатилаётган квартираси атрофида муаммолар чиққан. Аввалига ИИВнинг давлат идоралари ва шахсий уйларни қўриқлаш билан шуғулланувчи ширкати Собир Раҳимов тумани Файзибаланд кўчаси, 3(в) уй, 36 сонли хонадон қонунга хилоф равишда офис сифатида ишлатилаяпти, деган иддао билан уни қўриқлаш бўйича тузилган контрактни бузган. Суръатнинг турмуш ўртоғи бу ширкатни судга бериш билан таҳдид қилгач, бир неча автомобилда келган миршаблар уйда тинтув ўтказишга интилганлар, аммо эшикни бузиб киришга журъат этолмаганлар.
Тошкентдаги ҳуқуқ ҳимоячилари бу масаланинг тафсилотларини ўрганолмадилар. Бу шунчаки тасодифми, ёки АҚШдаги учрашувларда Ўзбекистон ҳукуматини қаттиқ танқид қилаётган ҳуқуқ ҳимоячисига тазйиқ ўтказишми, ҳали номаълум.