04 February 2014
21:34 - Миллатнинг юзига доғ солувчи воқеа: Хоразмда ўқувчи қиз туғишган акасидан фарзанд кўрди
“Озодлик” радиосининг хабарида айтилишича, Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар қизалоқ ўз туғишган акасидан фарзанд кўрган. Синглисининг номусига тегиб, уни ҳомиладор қилган 25 яшар йигит ҳозирда МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси изоляторида сақланаятган, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг номусга тегиш моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида терговлар бораётган экан.

Радио қиз ва йигитнинг исми-шарифини очиқламабди. Аммо қиз ўқиган 38-сонли мактаб директори Роҳат Матёқубовага нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилганига урғу берибди.

Бу каби воқеа Андижон вилоятида ҳам юз бергани тўғрисида “Ҳаракат” Агентлиги аввал хабар берган эди. Ўзбекистонда ҳумронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ўзбекларнинг миллат сифатини ҳам йўқотиб, уларни тўдами ёки подага айлантириб борар экан, ҳатто америкаликларнинг "Озодлик" радиоси шу режимга хизмат қилар экан, бу каби шармандали воқеалар оммавийлашиб бораверади.

Ўз синглисига зўрлик қилган ака изоляторига ташлангани тўғри, аммо МХХдагилар миллатни ўйласалар, ахир бир кун бу миллат олдида жавоб бериш кераклигини тушунсалар, биринчи навбатда, Ислом Каримни ўша изоляторга отишлари керак.