03 February 2014
17:34 - Журналистларимиз асосан ТИВда элчиларни қабул қилиниши ҳақида хабар беришарди, энди орага инлизча-ўзбекча луғат кирибди

Ҳақиқатда, Ўзбекистонда тарқатилаётган хабарларга қарсангиз, мавжуд режим иқтисодий аҳволимизнинг аянли аҳволини ҳам унутиб, ташқи алоқаларга урғу бермоқда каби кўринади. Ташқи ишлар вазирлигида ҳар куни дастлаб чет эл элчиларини қабул қилишади, улар билан нима ҳақида гаплашилган айтилмайди ҳисоб, ҳар куни бизга янги элчилар тайинланади, биз ҳар куни янги элчиларимизни тайинлаймиз.

Ўзбекистон Президенти эса, йиллардан бери халқаро саҳнада йўқ. Тўғри-да, жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктатори рўйхатига кирган Ислом Карим билан ким ҳам кўришарди?

Дунёнинг биронта мамлакатида элчининг вазирликда қабул қилингани ҳақида хабар ҳам берилмайди. Бундай учрашувлар кундалик рутин иш. Табиий, баъзи фавқулодда учрашувлар бундан истисно.

Ақли расо одам тушунадики, ўзбек хабарчлиги деган нарсани ўлдириш билан ҳам шуғулланаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг мақсади - ҳақиқий аҳволимизни кўрсатадиган янгиликларни халқдан бектиб, бунинг ўрнига бир тийинга қиммат хабарлар тарқатиш.

Шундай хабарлардан бири бугун Ўзбекистонда кенг тарқатилмоқда. Нима эмиш, АҚШ элчихонасининг ёрдами билан Шавкат Бўтаев исмли қандайдир тилшунос чиқарган, 80 минг сўз ва ифодани ўз ичига олган ўзбекча-инглизча ва инглизча-ўзбекча луғатнинг тақдимоти 31 январда бўлганмиш. Қаранг, шу хабарни чиқаришга тожиклар режимидан рухсат олиш учун 3 кун кетибди.

Агар шундай луғат 50 йил аввал чиқарилса эди, биз ҳам буни оёқда туриб қарсаклар билан қаршилаган бўлардик. Бугун бошқа иши йўқ ҳар бир тилчи шунақа луғат чиқариш билан овора-ку. Балки, Шавкат Бўтаев ўша луғатларни бироз янгилагандир. Бу энди хабарга ҳам арзимайдиган, оддий рутин бир иш.

Бунинг устига америкаликлар луғатни бир минг нусҳасини босиб чиқаришни молиялаштирилгани кулгидан бошқа нарсага арзимайди. Қаранг, бор йўғи 1 минг нусҳа.

Бошқа тарафдан, америкаликлар луғатни кўпроқ нусҳада чиқаришни молиялаштирсалар нима бўларди? Уни сотиб оладиган одам ҳам топилмасди. Чунки, ўзбеклар пул топиш учун чет элларда, хусусан, АҚШда ҳам, мардикорлик қиладиган халққа айлантирилмоқда. Уларга ҳеч қандай луғатнинг керги йўқ, қайси мамлакатга борсалар, ўша ерда бир неча сўзни ўрганиб олиб ишлайверадилар. “Пул” дегани инглизчасига “Money” эканлигини Шавкат Бўтаевсиз ҳам ҳамма билади.

Демоқчимизки, АҚШ элчихонаси Ўзбекистоннинг ўлаётган иқтисодини қутқариш масалалари билан шуғулланадиган лойиҳаларни молиялаштирса, ҳаммамиз хурсанд бўлардик. Қолаверса, Украинада каби, мухолифат тузадиган Вақтли ҳукуматни молиявий қўллаб-қувватлашни ҳам ўйлашни бошлаш керакдир.

Расмда - Шавкат Бўтаев ва АҚШ элчиси Жорж Крол янги луғат билан.