09 September 2008
03:00 -
23:30 - 53-54-чиларнинг бўҳтони сайтлардан олиб ташланди, аммо муаллифнинг ифлос юрагини тозалаб бўлармикан? - Мактаб ўқувчилари пахта теримига чиқмайди 23:00 - Ўзбекистон - Болгария: сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтди? - Ўзбек

23:30 - 53-54-чиларнинг бўҳтони сайтлардан олиб ташланди, аммо муаллифнинг ифлос юрагини тозалаб бўлармикан?
“Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси раиси Салой Мадаминнинг шахсий ташаббуси ва муаллифлигида гўёки Ўзбекистон махсус хизматининг собиқ ходими Икром Ёқубов имзоси билан эълон қилинган “Каримовнинг қулоқлари” мақоласи бу фракциянинг расмий сайти ва унинг иловаси бўлган Пона.Уз сайтидан олиб ташланди. Қарийб 15 кундан бери барчага масхара бўлган сайт маъмурлари ва кампания ташкилотчилари ҳамда “Озодлик” радиосининг бир-икки шўрлик ходимининг мақсади амалга ошмади. Улар МХХ айғоқчилари деб эълон қилган рўйхатга деярли ҳеч ким ишонмади, улар бунга амин бўлишгач, рўйхат ғойиб бўлди.
Аммо, дейди мухбиримиз, етиб келаётган маълумотларга кўра, яқин кунларда провакацияларнинг иккинчи босқичи амалга оширилади. Мақолаларда қулоқ сифатида эътироф этилган кишиларнинг ҳақиқатан ҳам айғоқчи эканини исботлаш мақсадида фотомонтажлар, кўринишидан махфий бўлган ҳужжатлар тайёрланмоқда. Ташкилотчилар компютер мониторидан мамлакатга боқиб, бундай саргузаштлардан баҳра оладиган юртдошларимизни хурсанд қилишни кўнглига туккан. Дунёда ҳатто гомосексуалистларнинг ҳам тарафдорлари бўлгани каби орамизда афсуски бундай лўттибозликларнинг мухлислари бор.
Мактаб ўқувчилари пахта теримига чиқмайди
Мана бир ҳафтадирки, Ўзбекистондаги ўрта мактабларда махсус мажлислар ўтказилиб, бу йили йиғим-терим муносабати билан мактаблар ёпилмаслиги, ўқувчиларнинг пахта даласига чиқарилмаслиги айтилмоқда. Шундан мажлислардан бири ўтган Нишон туманидаги Фурқат номли 8-ўрта мактаб директори Шарофат Ахмедованинг таъкидлашича, вилоят халқ таълими бошқармаси август ойи охирида мажлис ўтказиб, болаларнинг энди йиғим-теримга чиқарилмаслигини эълон қилишга топшириқ берган.
“Ўзбекистон” радиоканали Сиёсат муҳаририяти муҳаририга кўра, бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида ҳам тор доирада мажлис ташкил этилган. Халқ таълими вазири Ғайрат Шоумаров мамлакатда “Бола ҳуқуқининг кафолатлари ҳақида”ги Қонун қабул қилингани муносабати билан уларни йиғим-теримга жалб этишни тўхтатишга келишилганини таъкидлаган.
Аммо, дейди мухбиримиз, бу ҳаракатларга қарамай ўқувчилар барибир йиғим-теримга жалб қилинади. Биринчидан, маъмурий буйруқбозликка асосланган маҳаллий ҳокимиятлар бу келишувга амал қилмайди, иккинчидан, ўқувчиланинг ўзлари ҳам ягона нақд пул олиши мумкин бўлган имкониятни совурмайди. Қолаверса, Ўзбекистон пахтани болаларсиз териб ололмайди.
23:00 - Ўзбекистон - Болгария: сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтди?
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлари маҳкамасида Болгария Ташқи ишлар вазири ўринбосари Милен Керамедчиев ҳамда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов сиёсий маслаҳатлашувни амалга оширишди. Мазкур шахслар етакчилигидаги делегациялар музокараси Болгария Президенти Георгий Парвановнинг Тошкентга келиши муносабати билан ўтказилган. Дипломатик қоидага кўра, давлат ташрифлари олдидан ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашув жараёнида масалалар ўзаро пишитиб олинади. Расмий хабарда айтилишича, маслаҳатда Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги стратегияси, мамлакатлараро турли соҳадаги муносабатлар мавзуи муҳокама этилган.
Ўзбекистон расмийлари АҚШга ташриф буюради
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигидан олинган хабарга кўра, мазкур вазирлик раҳбари Владимир Норов шу ойнинг учинчи ўн кунлигида АҚШга сафар қилишни режалаштирмоқда. Мухбиримизга маълумот етказган манбага кўра, ташрифнинг амалга оширилиши ҳали узил-кесил ҳал этилган эмас. Ҳатто куни кеча вазирликда ўтказилган мажлисда ташриф ҳақида қанча оммавий ахборот воситалари хабар топгани, улар вазирлик мутасаддиларига таяниб ёзаётгани, тўғрироғи, муассасадан ахборотнинг чиқиб кетаётганидан ташвиш билдирилган.
20:00 - АҚШ қўшинлари Ироқдан чиқса, ўзбекларга нима?
Ҳозиргина АҚШнинг Миллий Мудофаа Университетида нутқ сўзлаган президент Жорж Буш АҚШ қўшинларнинг 8 минг кишилик гуруҳи Ироқни тарк этишини эълон қилди. Кейин у асосан Афғонистондаги муаммолар ҳақида, хусусан, у ердаги АҚШ қўшинларини орттириш лозимлигини гапирганига кўра, Ироқдан олиб чиқиладиган қўшин айнан Афғонистонга жўнатилади.
Бушнинг бу қадамини авваломбор АҚШдаги сайловолди кампания нуқтаи назаридан баҳолаш керак. Маълумки, демократларнинг президентликка номзоди Барак Обама Ироқдаги АҚШ қўшинларини камайтирш ва ҳатто уларни бутунлай олиб чиқиш кераклиги ҳақида гапирмоқда эди. Шу туфайли ҳам унинг рейтинги консерватор-республикачи МакКейндан анча юқорида турибди.
Ҳозир республикачилар вазиятни ўзгартиришга жиддий киришдилар. Шу кунгача Барак Обаманинг ёшлиги, ўзининг тажрибали эканлигини урғулаб, Обаманинг “Ўзгартир” шиори устидан кулиб келган МакКейн Республикачилар партиясининг қурултойида ўз тактикасини кескин ўзгартирди. У анчагина ёш аёлни ўзига вице-президент қилишини айтгандан кейин, тажрибасизлик хусусидаги риторикасини тўхтатди ва Обама каби Вашингтон сиёсатини ўзгартириш кераклиги хучсусида гапирабошлади. Мана энди Жорж Буш Ироқдан АҚШ қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқиш қарорини эълон қилди. Булар ҳаммаси МакКейннинг рейтинги ошириши муқаррар.
Республикачиларнинг бу қадамларига Обама қандай жавоб бериши Американинг ички иши. Биз ўзбекалр учун АҚШ қўшинларининг Ироқдан Афғонистонга қўчирилиши муҳим. Агар бу қадамлар сайловолди ўйинлари бўлмаса ва АҚШ Афғонистондаги аҳвол билан бугунгисидан ҳам жиддийроқ шуғулланишга бошласа, Ўзбекистон ҳам бу жараёнлардан четда қолмайди. Охирги ярим йил ичида АҚШнинг Ўрта Шарқдаги қўшинлари қўмондонининг икки марта Тошкентга келиб кетишиёқ фикримизнинг исботидир.
Путин раҳбарлигидаги Россия Гуржистон билан урушдан кейин дунё томонидан изоляция қилишга бошлангани, АҚШ Ўзбекистонни ўз орбитасига олишга ҳаракат қилаётгани ўзбек демократлари учун 2001-04 йиллари бўлгани каби катта имкониятлар яратиши мумкин. Ўша йиллари бирлашишга эришолмаган ўзбек демократик мухолифати Андижон фожеасидан кейин қаттиқ зарба олган эди. Энди ўша хатолардан сабоқ олиб олға кетиш лозим.
Ҳозир қайтадан оёққа туриш потенциали борлигини кўрсатолган “Бирлик” Партияси мухолифатни ўз сафларида бирлаштиришдан бошқа йўл йўқлигини қайта-қайта гапирмоқда. АҚШнинг Афғонистонга эътиборни кучайтириши - “Бирлик” елканлари учун керакли бўлган шамолдир.
17:00 - Дин тижоратчилари устидан Германияда иш очилган, у ерда “Эрк”чиларнинг ҳам номи чиқса ажаб эмас
Туркия матбуоти Ислом динимизни ўз тижоратга айлантирган одамлар устидан Германиянинг Франкфурт шахрида кўрилаётган ишга катта аҳамият бермоқда. Бу масала бўйича бошланган бахс-тортишмаларга Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳам қўшилибди. Чунки, у раҳбарлик қиладиган партия фаолларининг бу ишга алоқаси борлиги иддао қилинмоқда.
Бугун Туркиянинг “Миллиёт” газетасида Германия парламентининг турк аслли депутати Ҳаққи Кескин томонидан тарқатилан баёнот эълон қилинди. Ундан билинишича, Германиядаги баъзи туркий-исломий вақфлар узоқ йиллардан бери бу мамлакатда яшайдиган турклардан закот, қурбонлик ва камбағалларга ёрдам баҳонаси билан 41 миллион евродан кўп пул тўплаганлар, аммо пул бунга муҳтож мусулмонларга ёрдам сифатида ишлатилмасдан, туркларга оид “Денгиз Фенери” каби ширкатлар томонидан еб кетилган.
Бундай усул билан тўпланган маблағни Туркияда “яшил сармоя” дейишади. Шу пайтгача ҳеч ким тарафидан жиддий текширилмаган даъволарга кўра, “яшил сармоя” охир-оқибатда диний партияларнинг кассасига келиб тушган.
“Инсонларни Оллоҳ ва Пайғамбар номини ишлатиб алдаб келаётган дин тижоратчиларнинг ишлари қонуний йўллар билан текширилиши ва бундан кейин инсонларимизни алдатилишига имкон берилмаслиги керак”, дейилади Ҳаққи Кескиннинг баёнотида.
Бу иш давомида Ўзбекистон “Эрк” партияси 53-54-чилар фракцияси ва бош 53-54-чи Салой Мадаминнинг ҳам исми ўртага чиқиб қолиши мумкин. Биз бундан бир неча йил аввалги хабарларимизда (улар “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилинган) Салой Мадамин Германиядаги диний вақфлардан Хоразмдаги қашшоқ одамларга Қурбон байрами муносабати билан ёрдам уюштириш баҳонасида каттагина маблағ олгани ва уларни ўз оиласининг эҳтиёжланини қоплаш учун ишлатиб юборганини ёзган ва бу каби ишларнинг ахир бир кун чуви чиқишини тахмин қилган эдик.